Ўзбекистонда диний билим юртлар қошида “Қуръон курслари” очилади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан диний билим юртлар қошида пуллик ўқув курслари очилади.

Идора раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансурга кўра, 11 та билим юртидаги курсларда 1 декабрдан 700 дан ортиқ одам “Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили”ни ўрганиши мумкин.

Ҳужжатда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб турган 11та диний таълим муассасаси – ўрта-махсус таълим босқичига тенглаштирилган 9 та мадраса ва олий таълим босқичига тенглаштирилган 1 та мадраса, 1 та институт ва 1 та университет қошида пуллик ўқув курсларини очиш белгиланган.

Курсларда “Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили”дан дарс берилади ва ўқув жараёни 6 ой давом этади. Курсларга тўлов миқдори эса 1 ярим миллион сўм (123 АҚШ доллари)дир.

Диний идора раис ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансурга кўра, бу курслар идорага йиллар давомида аҳолидан тушган сўровлар асосида ташкил қилинган.

– Ҳужжатда ўқишни истаганларнинг ёши кўрсатилмаган, аммо бу курслар ёши катта кишилар учун мўлжалланган. Ўзи бизга аҳолидан сўровлар тушган: “Ёшлигимизда шароит бўлмаган, диний илм олмаганмиз. Энди ёшимиз катта бўлиб қолган, мадрасаларда ўқий олмаймиз. Қаерда Қуръон ўқишни ўргансак бўлади?” деган саволлар бўларди. Мана ҳозир шу эҳтиёж қондирилди, курслар очилаяпти, – деди шайх Абдулазиз Мансур.

Ўзбекистонда хусусий тартибда диний таълим бериш қонун билан тақиқланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари ...

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ўлдирилиб, уларнинг жасади машина ичига ташлаб кетилди

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида ...

Дональд трампнинг биринчи рафиқаси ивана трамп вафот этди

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг биринчи рафиқаси ва уч фарзанднинг онаси Ивана Трамп 73 ёшида Нью-Йоркдаги уйида вафот этди. Биринчи рафиқаси вафот этганини Truth ...