Душанбеда талаба қиз ўз ихтиёрисиз тўйга норозилик сифатида жонига қасд қилди

Ўтган дам олиш кунларида Тожикистон миллий университети биология факультетининг II курс талабаси бўлган қиз – Зокирамоҳ Холбоева 4 қават деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Кусдошлари ва ўқитувчилар ўқишда илғор бўлган бу қиз нима учун ўзини ўлдиришга қарор қилганини ақлларига сиғдира олмаяпти.

ТМУ биология факультетининг ходими Сайвали Қароев шанбага ўтар кечаси, 11 ноябрда бу қиз «Гипроземгородок» туманидаги тоғаси хонадониннинг деразасидан ўзини ташлаб юборганини айтди.

«Ҳеч нарса кулфатдан дарак бермасди, у яхши ўқирди, ижодий ҳаваскорлик гуруҳига қатнар эди», – дейди Қароев.

Курсдошлари Зокирамоҳни «Маҳзар» танловининг репетициясига чақирмоқчи бўлганларида унинг ўлимидан хабар топишди. Қиз талабалар тўгарагида раққоса эди ва конкурсда қатнашиши керак эди. Ёшлар Зокирамоҳ «оилавий шароити» туфайли жонига қасд қилган, деган фикр билдирдилар. Талабалардан бири исмини айтмаслик шарти билан, қизни унинг ихтиёрига зид равишда эрга бермоқчи бўлганларини хабар қилди.

Зокирамоҳнинг Истарафшонда яшайдиган қариндошлари ҳозирча вазиятни изоҳлашга тайёр эмас. Қиз 11 ноябрь куни ўзи туғилиб ўсган жойда дафн қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутат: бўриларни тик учоқ билан отайлик, улар бизга қариндошмиди

Қирғизистон парламентининг депутати Қамчибек Жўлдўшбаев Норин вилоятининг От-боши туманида бўрилар кучайиб, маҳаллий мерганлар отиб улгура олмаётганини умумий мажлисда айтди. ...

Ўзбек-тожик чегарасидаги миналар 2019 йил охиригача олиб ташланади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги "Гулбаҳор" чегара пости, февраль, 2018 йил. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари 2019 йилнинг охирига қадар давлат чегарасини миналардан ...

Барча транпорт воситалари чироғини ёқмай юрса бўладими?

Ҳукумат қарорига кўра, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; ...