Самарқандда Volkswagen машиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва Volkswagen AG”концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида Volkswagen Amarok пикапларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди. Лойиҳа 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

Мақоланинг асли kun.uz сайтида эълон қилинган

JV MAN Auto-Uzbekistan Марказий Осиёдаги MAN русумидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. 2009 йилнинг август ойида ташкил этилган компания Самарқанд вилоятида жойлашган.

Фото: Motor.ru

JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон — Германия қўшма корхонаси ҳозирда 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий MAN тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқармоқда. Компания, шунингдек, автобуслар, юк, бетон қорувчи, сув ташишга ихтисослашган машиналар каби 50 турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаради.

Фото: Motor.ru

Бош қароргоҳи Германиянинг Вольфсбург шаҳрида жойлашган Volkswagen AG дунёдаги етакчи йирик автомобилсозлик концернларидан бири саналади. Компания 2016 йилда дунё бўйича 10,3 миллионтадан кўпроқ автомобиль сотган.

Фото: Wikipedia

Концерн дунёга машҳур 20 брендни ўзида бирлаштирган: Volkswagen, Audi, Seat, Skoda, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Porsche, Ducati, Volkswagen, Scania ва MAN шулар сирасидандир.

Концерннинг моделлар қатори мотоцикллардан тортиб, арзон нархлардаги ихчам ва ҳашаматли автомобиллар, автобуслар ва оғир юк машиналарини қамраб олган.

Фото: Car Advice

Volkswagen Amarok ўрта ўлчамдаги пикап бўлиб, ўзида юқори аниқликдаги бошқарувчанлик, катта юк кўтарувчанлик жиҳатлари, 4MOTION тўлиқ приводли тизим, 8 поғонали узатмалар қутиси ва ушбу тоифадаги машиналар учун энг кучли 3 литрли V6 TDI двигателини мужассамлаштирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«аэрофлот» ўзбекистондаги рейсларини тўхтатади

    Россиянинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланган «Аэрофлот» Тошкентдан Сочи, Ростов ва Минеральние Води шаҳарларига амалга ошириладиган рейсларни тўхтатмоқчи. Бу ...

Банкирнинг дардини ҳам кимдир эшитадими ёхуд “ишдан чиқаётган локомотив”

Банкирлар ҳақида халқ орасида турли яхши ва ёмон гаплар юради. Одамлар уларни “судхўрлар”, “фоизчилар”, “валютачилар” ва “пулни эгалари” деб ҳам аташади. Уларга нисбатан ...

Шаҳрихонлик тадбиркор: «электр йўқ. ишлаб чиқариш қилиб адашибмиз…»

Шаҳрихоннинг чекка қишлоғидаги корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўриб лол қолганимиз бор гап. Беихтиёр «Бўлар эканку» деб юборасиз. Сифатда, бежиримликда ҳар қандай ...