Леонардо да Винчи картинаси 450 миллион долларга сотилди

Нью-Йоркдаги “Christie’s” аукцион уйида Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» картинаси 450 миллион долларга сотилди. Картина россиялик миллиардер Дмитрий Риболев қўлида бўлган, харидорнинг исми эса ошкор қилинмади.

Нью-Йоркдаги “Christie’s” аукционида ихтирочи ва Уйғониш даври рассоми Леонардо да Винчининг картинаси сотилди. «Дунёни қутқарувчи» картинаси учун 450 миллион доллар тўланди.

Картинанинг янги соҳиби ким экани маълум қилинмади. У аукционда ўз вакили орқали аноним тарзда иштирок этган.

Картинанинг бошланғич рақами 100 миллион долларни такшил қилди. Савдо ярим соат давом этти.

Картинани россиялик миллиардер Дмитрий Риболев сотди. У санъат асарини 2013 йили 127,5 млн долларга харид қилган.

Reuters

«Дунёни қутқарувчи» узоқ вақт мобайнида йўқолган деб ҳисобланиб келинган токи 2004 йили  эски усталар Роберт Саймон ва арт-дилер гуруҳи мутахассислари томонидан сотувга чиқарилмагунча.

Асар узоқ вақт реставрация қилинган, шунингдек картинанинг ҳақиқий экани экспертизадан ҳам ўтказилди. Бу рассом Леонардо да Ваинчининг сақланиб қолган йигирмага яқин картиналаридан биридир.

Тадқиқотчиларнинг таҳминича, картина Англия қироли Карл Iга тегишли бўлган, 1900 йилдан бошлаб эса унга ўша вақтдаги Англиянинг энг бой одами Фредерик Кук эгалик қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10483,52 сўм доллар эса 9463,37 сўм бўлди 

Марказий банк 28 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Ўзбекистонда 9 ой мобайнида инфляция 9,7 фоизни ташкил қилди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида истеъмол бозорида товарлар 9,7 фоизга қимматлашди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. «2019 ...

Ўзбекистон банкларида одамлар сумкаларда пул билан навбатда турибди

Ўзбекистондаги банкларда одамлар сумкалар билан навбатда тургани айтилмоқда. Хабарингиз бор кеча, 20 августдан банклар аҳолига доллар сота бошлади. Шундан сўнг бугун ...