2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ичимлик суви учун 100 фоиз олдиндан ҳақ тўланади, тўловларни МИБ ундиради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Мақола kun.uz сайтидан олинди.

Мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва аҳоли сонининг ўсиб бориши ичимлик сувига юқори талабни, ундан оқилона фойдаланиш заруратини, шунингдек, республиканинг сув ресурслари чекланган шароитда замонавий сув тежамкор технологияларни жорий этишни тақозо қилади.

Фармонда тўпланиб қолган тизимли муаммо ва камчиликлар дебитор қарздорликни камайтиришга, тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва тармоқнинг янада ривожланишига тўсиқ бўлаётгани таъкидлаб ўтилган.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) га қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилмоқда:

  • сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жараёнини мониторинг қилиш;
  • сувни сотиш ва истеъмол қилишнинг ҳисобини юритишда иштирок этиш.

Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида МИБ қуйидагилар учун жавобгар этиб белгиланмоқда:

  • сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини, шунингдек, бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган сув ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • аниқланган тафовутларни бартараф қилиш механизми бўйича таклифлар киритиш ҳамда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги қуйидагилар учун жавобгар этиб белгиланмоқда:

  • водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан тузилган шартномаларга мувофиқ сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатилишини, истеъмолчиларга сув барқарор етказилишини таъминлаш;
  • водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати ҳажмлари ҳақидаги ҳисобот ҳамда ахборотлар, дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги;
  • водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари томонидан сув таъминоти объектлари, водопровод ва канализация тармоқларининг ҳолати, эксплуатацияси ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;
  • истеъмолчиларга ўрнатилган сув истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши, ўрнатилиши ва эксплуатация хизмати кўрсатилишини, шунингдек, Бюро билан биргаликда улар пломбаланишини таъминлаш;
  • техник шартлар берилишини, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига истеъмолчиларни улаш ишларининг амалга оширилишини таъминлаш;
  • МИБ мажбурий талабномасига асосан айрим истеъмолчиларнинг магистрал сув қувурларидан белгиланган тартибда узилишини таъминлаш.

2018 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган тартибга мувофиқ:

  • барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;
  • сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;
  • истеъмолчи сув истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.

Фармонда қайд этилишича, 2018 йил 1 январдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун янгиланган тарифлар жорий қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия армияси сафида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигитлар борлиги айтилмоқда

Жўғўрку Кенеш депутати Айбек Осмоновнинг айтишича, айни пайтда Россия армиясида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигит хизмат қилмоқда. Депутат, Россия фуқаролигини олишнинг ...

Тошкентда бекатда ухлаган аёл ўз оиласи бағрига қайтарилди

Зухра Маткулова аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган реабилитация марказида 3 маротаба бўлганлиги айтилмоқда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ...

Швецияда ўзбекистон фурақоси вафот этди

Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Швециянинг Стокгольм шаҳрида жорий йилнинг 21 июнь куни 10.09.1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400