Москва Суриядаги кимёвий ҳужумларни текширишга яна тўсиқ қўйди (видео)

Россиянинг қарори натижасида Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти(КҚТТ)нинг экспертлари жума кундан бошлаб Суриядаги кимёвий қуроллардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳодисаларни ўрганиш масаласида фаолиятларини тўxтатишади.

Россия экспертларнинг яқинида эълон қилган хулосаларига ўз эътирозини билдирган эди. Хулосада шу йилнинг 4 апрель куни мамлакат шимолидаги Хон-Шейхун қишлоғи атрофида зарин асаб-толиқтирувчи газини ишлатишда Сурия армиясига айб қўйилган эди.

Ҳужум оқибатида 90дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Комиссия хулоса чиқаришда гувоҳларнинг сўзларига, фото ва видеоматерилларга, тупроқ намунлари таҳлилларига таянди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳодиса жойида текширув ишлари олиб борилмади, айни шу холат Москванинг танқидларига сабаб бўлди.

Москванинг бу ҳатти-ҳаракатлари Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан норозилик билан кутиб олинди. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейлининг айтишича, Россия амалда Сурияда заҳарли маҳсулотларнинг ишлатилишига оқ йўл тиламоқда, бу ўз навбатида ҳарбий жиноят ҳисобланади. «Навбатдаги кимёвий қуролларнинг ишлатилиши билан боғлиқ ҳодиса юз берса бу сизнинг виждонингизга ҳавола», – дея баёнот берди Хейли Россия делегациясига қилган мурожаатида.

Россия ўнинчи бор Хавфсизлик Кенгашининг Суриядаги инқирозга бағишланган резолюциясига вето қўймоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чўян маматқулов – адолатсизлик қурбони

2018 йилда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида бир қатор янгиликлар рўй берди. Жорий йилда марҳум президент Ислом Каримов даврида ноҳақ айбловлар билан узоқ йилларга ...

Коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаётган олим ўлдириб кетилди

  АҚШнинг Пенсильвания штатида коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаёт олим ўлдириб кетилгани маълум бўлди. CNN хабарига кўра, Питтсбург университети тиббиёт факультети ...

Коррупцияга қарши кураш!

Яқинда «кун.уз»да бир мақолага кўзим тушганди. Қашқадарёда президентни алдашибди! (more…)