Тожикистонда радиоканаллар Эмомали Раҳмон асарларини ўқиб эшиттиришга мажбур

Тожикистон телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси ҳамма давлат ва хусусий радиокомпаниялар зиммасига мамлакат президенти Эмомали Раҳмон асарларининг бадиий ўқиб эшиттирилишини юклади.

Ҳукумат бу ташаббус ҳар бир фуқарода ўзини англаш ва ватанпарварлик руҳини оширади, деб ҳисоблайди.

«Точикистон» давлат радиосининг директори Фаррух Зиёев давлат раҳбарининг китобларини ўқиш учун театр артистлари ва махсус ҳикоя қилб берувчилар жалб этилишини айтди. Унинг сўзларига қараганда, иккита китоб ёзиб бўлинган. «Бу қароргача биз президентнинг иккита китобини ёзиб бўлдик ва уларни эфирга узатдик», – деди у.

Ўтган йили Тожикистон давлат телевидениеси бўйича президентнинг «Орийлардан Сомонийларгача» китобидан парчалар, тарихий кадрлар қўшиган ҳолда, намойиш этилган эди.Мустақил телеканалларнинг вакиллари уларга ватанпарварлик мазмунидаги кўрсатувларни эфирга узатиш топшириғи берилганини хабар қилишди.

Тожикистонлик журналист Марат Мамадшоев бадиий ўқишлар совет даври меросини эслатади, улар одамларни воқеликдан узоклаштиради, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига қараганда, совет даврида бундай ўқишлар самара берган бўлиши мумкин, чунки у вақтларда одамларда бошқа муқобил вариантлар бўлмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 “россия элитаси путинни ағдаришга уринмоқда”

Россия бизнес ва сиёсий элитаси президент Владимир Путинга суиқасд уюштиришни режалаштирган нуфузли мухолифат вакилларидан иборат гуруҳ тузди. Бу ҳақда Россия Мудофаа ...

Навоийда «nexia»нинг пропан газ баллони портлаб кетди

26 сентябрь куни соат 12:34да Навоий шаҳридаги “Темир йўл транспорт бошқармаси” МЧЖга қарашли Nexia русумли автомобилда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига ...

Туркияда яна икки ўзбекистонлик вафот этди

2019 йил 27 июнь куни Истанбул шаҳрида (Туркия) 1993 йил 22 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмал Равшанович Мамиржанов вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400