Зимбабведа ҳокимиятдан четлаштирилган Роберт Мугабе халққа мурожаат билан чиқди

Президент Роберт Мугабе юртдошлари кутганидек, ўз истеъфоси ҳақида баёнот бермади. Сўнгги кунларда минглаб зимбабвияликлар 93 ёшли президентнинг ҳокимиятдан четлаштирилганини олқишламоқда.

Мугабе баёнот бериб, ўтган асрнинг 80 йилларида эълон қилинган миллий келишув сиёсати мамлакат бирлигини сақлаб қолишда ижобий роль ўйнаганини таъкидлади.

У қўлга киритилган ютуқлар эсдан чиқармаган холда бугундан бошлаб Зимбабве халқи олға интилишига ишонч билдирди.

Мугабе ўз маъмуриятининг юқори лавозимли аъзолари ва ҳарбийлар қуршовида ўтирган ҳолда халққа мурожаат қилди. У бир неча бор сўзларни такрорлади, адаштириб юборди ва мурожаат матнини босганча турди.

Харареда бўлган хорижий мухбирлар, авторитар ҳукмдор яна бир неча кун ҳокимиятда қолишга имкон яратган “ғалати давлат тўнтариши”ҳақида гапирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда теримчи аёлларни олиб кетаётган тиркама ағдарилиб кетди

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 25 октябрь куни тракторга уланган тиркама ағдарилиб кетган. Бу вақтда тиркамада 28 киши бўлган. Мазкур ҳодисада жабрланганлар ...

Паолага кўрсатилган мулозамат ўзбекларга қачон кўрсатилади?

24 ёшли атлет, мексикалик қиличбоз Паола Плиегога Ўзбекистон фуқаролиги берилганлиги тўғрисидаги хабарни ўқиб, рости хўрлигим келиб кетди.  Олдиндан айтиб қўяй, менда ...

Ақшдаги ўзбек қиз: “ўзбекларимиз учун америкаликлар кофир экан, лекин уларнинг ёрдам пули ҳалолми?”

Би-би-си АҚШда кўп йиллардан бери истиқомат қилаётган ёш аёлнинг мактубини эътиборингизга ҳавола қилмоқда. Мактубдаги фикрлар Би-би-синики эмас. АҚШ ҳукумати ўтган йил 4,500 ...