Ҳакерлар Ўзбекистондаги расмий сайтларни бузиб кирди

Ўзбекистондаги бир неча расмий давлат сайтларига ҳакерлар томонидан ҳужум қилинган.

Ҳакер ҳужуми Kun.uz сайтининг ёзишича 20 ноябрь куни таҳминан соат 17:00 атрофида уюштирилган. Ҳужум натижасида Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Давлат тест маркази веб сайтлари ишдан чиққан.

Хабар қилинишича, веб сайтларга ҳужум Skidie KhaN тахаллусидаги, ўзини бангладешлик деб таништирган кибер ҳужумчи томонидан амалга оширилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб сайтига ташриф буюришда ҳам қийинчиликлар пайдо бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Cyber Command0s ҳакерлар гуруҳи аъзоси сифатида тан олинган кибер ҳужумчи бундан аввал, Мяньма ҳукумати веб сайтини ҳам ишдан чиқарганди. Ўшанда у «барчаси роҳингя учун», дея изоҳ қолдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон-тожикистон алоқалари кўнгилдагидек ривожланяптими?

Тожикистон ва Ўзбекистон алоқалари тез ривожланиб бормоқда. Тошкентда ўтказилган Тожикистон маданияти кунлари Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилдики, шунинг ...

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...

Буюк турклар.чингизхон ҳақида бир сўз.

Чингизхонни бизга мактабда босқинчи ,қонхўр деб ўқитганлар.Темурни ҳам шундай ўқитганлар. Биз бунга ишонардик. Ўшанда бу Москва сиёсати эканлигини тушинмаганмиз.Москва ...