Тошкентда руҳий касаллар шифохонасидан қочган учинчи бемор ҳам ушланди

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган қаттиқ назорат остидаги руҳий касалликлар шифохонасидан 20 ноябрь куни қочган уч беморнинг учинчиси ҳам ушланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси мулозимининг айтишича, 33 ёшли Шорқул Омонов 21 ноябрь куни Чилонзор туманида жойлашган “Абу Саҳий” бозори ҳудудида қўлга олинган.

Ўғирликда айбланиб, суд ҳукми билан 9 ойдан буён Олмазор туманидаги қаттиқ назорат қилинадиган руҳий касалхонада мажбурий даволанаётган Шорқул Омонов 20 ноябрь куни 2 шериги билан қочган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси мулозимининг айтишича, Омоновни “Абу Саҳий” бозорида ушлаш пайтида у милиция ходимларига пичоқ билан қаршилик кўрсатган.

– У ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатиб, ён-атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган. Уни ушлаш пайти бир ходимимиз тан жароҳати олди. Шунга қарамай, у Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олишга муваффақ бўлди”, – деди Тошкент ИИБси мулозими.

Эслатиб ўтамиз, Шорқул Омонов билан бирга қочган Маъруф Рашидов ва Аҳрор Ҳамроев бир кун олдин Тошкентнинг Олмазор туманида ушланган эди.

Тошкент ИИБси мулозимининг айтишича, уччала шахс ўта хавфли жиноятларда айбланган. Жумладан, Маъруф Рашидов одамга қасддан тан жароҳати етказганликда, Ахрор Ҳамроев эса катта миқдорда наркотик модда ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда ҳамда қамоқxонадан қочишда айбланган.

Қўлга олинган уччала бемор шифохонага қайтарилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Бошқирдистонда 6 нафар ўзбекистонлик аёл ис газидан заҳарланди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис ...

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди. ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни ...