Туркия Қозоғистондан турк лицейлари ўқитувчиларини ватанга чиқариб юборишни талаб қилмоқда

Туркия Қозоғистондаги турк лицейларида ишловчи ўқитувчиларни диний уламо Фатхуллоҳ Гулен билан алоқадорликда айбламоқда, уларнинг паспортлари муддатини узайтиришни истамаяти ва ватанга топширишни талаб қилмоқда.

Қозоғистон президенти ўқитувчилар топширилмаслиги ҳақида баёнот берган бўлишига қарамай, Туркия Қозоғистон ўқитувчиларга ёрдам бериши керак эмаслигини ва бошпана бермаслиги лозимлигини талаб қилмоқда.

Август ойида Туркиянинг таълим-инновация лицейи ўқитувчиси Осман Демерелнинг хонадонига илк бор Қозоғистон миграция хизмати ходимлари ташриф буюрди. Улар унинг қизини ҳужжатларни сўрашди, бу муддатда ҳужжатнинг амал қилиш муддати ўтиб кетган эди. Оиланинг бундан аввал Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонасига ҳужжатларни узайтириш борасидаги аризаси эътиборсиз қолдирилмоқда.

Таълим муассасининг яна бир ўқитувчиси Иса Алтинтошнинг айтишича, лицейларда ишламайдиган бошқа фуқароларга ўз муддатида паспорт беришмоқда. «Ватанга қайтишимиз биланоқ бизни ўша заҳотиёқ қамоққа ташлашларидан хавотирлар бор», – дейди Алтинтош.

Юрист Алибек Смаиловнинг айтишича, туркиялик ўқитувчилар Қозоғистондан бошпана сўраган тақдирларида ҳам рад жавоби берилиши мумкин. Шундоқ ҳам бўлиб чиқди. Миграция хизматида уларни ватанларида таъқиб қилиниши борасидаги етарлича далил йўқлигини айтишди. Эндиликда ўқитувчиларнингюристлари бу масалани судда ҳал қиладиган бўлди.

Қозоғистонда қозоқ-турк олийўқув юртларининг талабалари турк ўқитувчилари билан боғлиқ хотираларни эслаш мақсадида флешмоб ўтказмоқда. Мамлакатда ўтган йили лицейлардан турк номлари олиб ташланди ва улар эндиликда шунчаки таълим-инновация лицейлари деб юритилмоқда.

ҚРда 27 та давлатга қарашли, 3 та хусусий лицей, 2 та ҳалқаро мактаб, 2 коллеж ва битта Сулаймон Демирел номли университет бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оав: узоқ кутилган ўзбек-тожик алоқалари. мирзиёевнинг душанбега давлат ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди. Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон ...

Ўзбекистон томчилатиб суғориш технологиясига ўтишни режалаштирмоқда

2030 йилгача Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 50 фоизини томчилатиб суғориш технологиясига ўтказиш режалаштирилмоқда, деб ёзади Kun.uz нашри. Таъкидланишича, ҳозирги ...

Ўзбекистонда шифокорга зўравонлик қилганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмагида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш ...