Қирғизистоннинг янги президенти Сўронбой Жээнбеков тўғрисида 11 факт

Sputnık Қирғизистон яқинда сайловда ғолиб бўлган Сўронбой Жээнбеков тўғрисида 11 фактни эълон қилди.

  1. Сўронбой Жээнбеков Қора Қулжада яшовчи Шарип Жээнбековнинг кўп болали оиласида учунчи фарзанд. Оиланинг катта фарзанди Хонтўрў зиёли инсон бўлиб, сиёсат билан шуғулланмаган, фан доктори, профессор ва Жалолобод Иқтисодиёт ва тадбиркорлик университети президенти бўлган. У жорий йилнинг апрель ойида 69 ёшида оламдан ўтган.

Оиланинг иккинчи фарзанди Жусипбекнинг фамилияси Шарипов (62 ёшда). Қувайтда элчи. Тўртинчи ўғил Асилбек  (53 ёшда) парламентнинг собиқ спикери. Бешинчи ўғил Жирғалбек ўзи туғилиб вояга етган Ўш вилоятида яшаб келмоқда. Оиланинг кенжа ўғли марҳум Искендер Жээнбеков кучли ҳуқуқшунос сифатида эл орасида обрў қозонган. У 28 ёшида Ўш вилояти прокурори бўлган. Шунингдек, ушбу хонадонда 5 нафар ўғилдан ташқари яна 2 нафар қиз фарзанд ҳам вояга етган.

  1. Сўронбой Жээнбеков ҳозир 58 ёшда. 1 нафар ўғли ва 1 нафар қизи бор. Оилавий ҳаёти ҳақида маълумот бермайди.
  2. Ўзганда рус тили ўқитувчиси бўлган.
  3. Уч марта Олий Кенгаш депутати бўлган. Халқ вакиллари йиғилишида (парламентнинг юқори палатаси) Аграр ишлар қўмитасини бошқарган.
  4. Давлат хизматида энг узоқ муддат ишлаган жойи — Ўш ҳокимлиги. Ҳокимликни 5 йил бошқарган.
  5. Қишлоқ хўжалиги вазири бўлган 2007 йилда хўжаликларни давлатдан ёрдам кутмасдан ўз кучига ишонишга чақирган. Фермерларга кооперативларга бирлашиш таклифини берган.
  6. 2010 йилнинг 10 апрелида рўй берган воқеалар пайтида ака-ука Жээнбековлар ҳаёти ва мансабларига хавф-хатар ёғилганлигига қарамасдан Ўшдаги митингда иштирок этган.
  7. 2016 йилнинг апрель ойида Жээнбеков Вазирлар маҳкамасининг раҳбари лавозимига таклиф қилинганда, у “вош вазир бўлишни ҳатто тушида ҳам кўрмаганини” айтган.
  8. Қирғизистон ССР Олий Кенгашининг раиси ва Қирғизистон ССР Марказий ижроия қўмитаси раиси Абсамат Масалиев энг етук сиёсатчи бўлган деган тамойилга содиқ
  9. Ёдда қоладиган айтган сўзлари: “Чиқ эшикка!”. У ушбу сўзни жорий йилнинг 20 июнида Чўнг Олой ва Қадамжой туманларида бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга бағишланган мажлис пайтида айтган. Жээнбековнинг саволига Шаҳар қурилиш ишлари бўйича бошлиғи Алмазбек Абдикаров жавоб бера олмаган. Жээнбеков уни мажлисдан чиқариб юборган. Шундан кейин “Чиқ эшикка!” интернет-шоуга айланган.
  10. Маҳаллий газеталардан бирига берган интервьюсида “Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга, ҳеч нарсага ишонмаслигини” айтган.

Kaktus medi порталининг маълумоти бўйича, Сўронбой Жээнбеков 1976 йили рус тили фани ўқитувчиси бўлган. 1996 йилдан сиёсат билан шуғуллана бошлаган. “Уч марта Олий Кенгаш депутати ва қишлоқ хўжалиги вазири бўлган. 2010 йилдан кейин Ўш вилоятини бошқарган. Давлат кадри хизмати раҳбари ўринбосари, Президент аппарати етакчиси бўлган. 2016 йил апрелдан 2017 йилнинг август ойигача ҳукумат раҳбари. Кейин президент сайловига ўз номзодини қўйган”, – дея хабар тарқатган портал. Сўронбой Жээнбековнинг рафиқасининг исми — Ойгул. Мутахассислиги номаълум. Уй бекаси. Қизи Бахтигул Қирғиз-Россия Славян университетида таҳсил олмоқда. Ўтган йили турмушга чиққан. Куёви депутат Алиёрбек Абжалиевнинг ўғли — Отабек. Жээнбековнинг Алиасқар исмли бир нафар набираси бор.

“Укаси Асилбек Жээнбеков (53 ёшда) V чақириқ Олий Кенгаш спикери бўлган. Ҳозир ҚСДП фракцияси депутати. 2016 йили Сўронбек Жээнбеков ҳукумат раҳбари бўлгач унинг укаси раис лавозимидан ишдан бўшашга тўғри келди. У ҳукуматни бошқаруви даврида парламент биносида номозхона очгани билан ёдда қолган. Авлодларида энг кичиги бўлса-да обрўси баланд”, – деб ёзади портал.

Даромад декларацияси бўйича Жээнбеков ўтган йили 870 минг 1 сом даромад топган. Шунингдек, у декларацияда майдони 160 квадрат метр уйи, 60 квадрат метр боғи ҳамда 48,04 гектар хўжалик ери борлигини ҳам кўрсатган.

“1700 туп олма дарахти бор, икки минг терак ва вагон-уйи ҳамда МТЗ-80 трактори бор. Жээнбековнинг қариндошлари деярли кўп даромад топган — 2,4 миллион доллар. Улар ихтиёрида 64 квадрат метрга эга хонадон ва ўн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари бор.

Жээнбековнинг ўтган йилги декларациясида 66,6 гектар яйлов ералари кўрсатилган. Декларация бўйича яйлов ерлари хусусий мулк эмас, 2015 йили олингани маълум бўлган. Ҳозирги кунда ушбу ерлар янги Президент ихтиёрида эмас”, – дея таъкидлайди нашр.

Муаллиф Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда 1321 киши вирус юқтирди

2022 йил 20 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 210899 (+1321) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 41 нафари ...

Шоҳжаҳон эргашев мексикалик абдиел рамиресни накаут эвазига мағлуб этди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. АҚШда бўлиб ...

Амир темур ва тўхтамиш

Унутилган замонлар сари XXI аср ўз тарихини ёза бошлади. Ўтган асрларда Амир Темур ҳақида Русия олимлари томонидан ёзилган кўпгина тарихий маълумотларнинг «ишончли»лик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400