Стокҳолмда одамларни машина билан бостирган Оқиловни қамоқда сақлаш муддати узайтирилди (видео)

Швеция суди жорий йил апрелида юк машинасини Стокҳолм кўчаларидаги пиёдалар устига ҳайдаб, беш кишини ўлдирган ўзбек Раҳмат Оқиловга берилган судгача қамоқда сақлаш муддатини узайтирди. 23 ноябрь куни Стокҳолм суди 39 ёшли Оқилов 21 декабргача ушлаб турилишини билдирди.

Терговчиларга кўра, Оқилов 7 апрел куни Стокҳолм шаҳридаги пиво ташиш учун мўлжалланган юк машинасини ўғирлаб, уни пиёдалар устига ҳайдаган. Суднинг баёнотида айтилишича, Оқилов прокурорларнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосларига қарши чиқмаган. Оқилов терроризмда гумон қилинмоқда.

2016 йилдан бери Стокҳолмдан ташқари Европанинг бир неча шаҳрида, жумладан, Барселона, Лондон, Берлин ва Ниццада автобиллар ёрдамида террор ҳужумлари амалга оширилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Оқилов 2014 йил Ўзбекистонни тарк этиб, Швецияга кетанини, ўша ерда уни “Ислом давлати” радикал гуруҳи ёллаганини айтган.


Бўлишинг: