Чиқиш визаси чиғириқлари

Айни пайтда фақат Ӯзбекистон ва Шимолий Кореяда мавжуд бӯлган чиқиш визаси 2019 йил 1-январдан эътиборан бекор қилинади. Бу  тӯғрисида Ӯзбекистон ҳукумати расман  эълон қилган.

Аммо чиқиш визасига оид расмий хабар эълон қилингандан кейин ҳам ушбу масаласига доир муаммолар босқичма-босқич бартараф этилиши ӯрнига, аксинча янада мураккаблашаётгани маълум бӯлмоқда.

Хорижга чиқиш истагида бӯлган юртдошларимиз, айниқса, хотин-қизлар чиқиш визасини олиш учун илгаригидан кӯра кӯпроқ, ҳар хил мазмунга эга маълумотномалар, қоғозлар тӯплашга мажбур бӯлаётир.

Эндиликда янги йӯриқномага кӯра 35 ёшга тӯлган турмушга чиқмаган қизлар чиқиш визасини олиш учун бир неча ҳужжатлар тӯплашга мажбур.

Бундай ҳужжатлар сирасига Тошкент шаҳар Миробод тумани Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бӯлимининг хизмат кӯрсатиш хонасида осилган ва биз тақдим этаётганганимиз эълонда кӯрсатилганидек, олдиндан мавжуд бӯлган бир неча ҳужжатлар билан бирга янгидан жорий этилган маҳалла қӯмитаси томонидан ёзилган таржимаи ҳол, ота-оналарининг нотариал тасдиқланган рухсатномаси, ота-оналар паспортлари нухсалари, агар турмушга чиққан аёл бӯлса, у ҳолда умр йӯлдошининг нотариал тасдиқланган рухсатномаси, ФХДЁ  гувоҳномаси ҳамда паспорт нусхаси талаб қилинади.

Чиқиш визаси жавоби Ӯзбекистон ватандошларига ҳам, ватандошлиги бӯлмаган шахсларга ҳам ҳамон қонунда белгиланган муддатдан энг ками билан 15-20 кун, кӯпи билан 6 ойгача кеч бериш ҳолатлари давом этаётир.

Ҳатто йиллар давомида чиқиш визаси ололмаётган ватандошларимиз   ҳам йӯқ эмас. Масалан, Ислом Каримов даврида ноҳақдан ноҳақ қамоққа ҳамда руҳий касалликлар диспансерига маҳкум этилган ва айни пайтда озодликка чиққан бир қатор сиёсатчилар, ёзувчилар, журналистлар, жумладан,  таниқли ёзувчи Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов), журналистлар Муҳаммад Бекжон, Жамшид Каримовлар ҳалигача чиқиш визасини ололмай қийналмоқда.

Чиқиш визаси билан боғлиқ қоғозбозликлар кӯпаяётгани одамлар орасида ҳукуматнинг 2019 йил 1-январда “чиқиш визаси бекор бӯлади”, деган расмий хабарларига нисбатан ишончсизликларни кучайтираётир.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москва: лифтда рус қизини қучоқлашга ҳаракат қилган муҳожир қамоққа олинди

Фото:interesnoznat.com Россияда полиция лифтда 29 ёшлик қизга ёпишди дейилган 35 ёшдаги ўзбекистонлик фуқарони ушлади. Бу ҳақида “Москва” агентлиги ҳуқуқни ҳимоя қилиш ...

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...

Президент қадри нуфузини ҳимоя қилайлик

Маърифати бор ҳар бир киши айни кунларда Президент обрўсини ҳимоя қилишга маъсул. Сабаб уни халқнинг ўзи сайлаган. Президент обрўси халқнинг обрўси. Унинг шаъни халқнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400