Туш… Яъни Шавкат Мирзиёев қабулида (бир сахнали,бир кўринишли пеьса)

Президент қароргоҳига мени кузатиб боришар экан, ажиб ҳаяжон, алланечук лим-лим завқ, ноаниқ ҳавотирга тўла ҳайратимни сунъий визминлик билан яшираман.  

Қабулхонага кирдик…Котиб қабулга бошлаб эшик тутқичини ушларкан, президент “ўн минут вақт ажратганини,нигохимдаги маънони англаб, одатда қабулга кирганларга  беш минутгача ажратилишини” тушунтириб мени ичкари киритиб, ортимдан эшикни оҳиста ёпди.

Кабинетга кирдим…Хонада зоғ йўқ.Атрофни кузатаман, тасаввуримдаги камбағал ҳовлисига камида иккита келиши керак бўлган ҳайбатли ва ҳашамга тўла кабинет ўрнида касмуқум лекин ниҳоятда дид билан жиҳозланган хонани кўриб бир қадар тетиклашдим.

Фурсат ўтмай бошқа эшикдан Президент Шавкат Мирзиёев фавқулотда ғайратга тўла шахт билан  қаршимга кела бошлади.Ҳаяжон тўла назаримда  бу шахт,гўё космик фазодан ер атмосферасига чўғ бўлиб учиб келаётган метеоритни эслатарди.

Шавкат ака қўл узатиб кўришар экан,қўлимни қўйиб юбормаган холда ўриндиққа таклиф қилди.Ўтиргач пешонамдаги маржон терларни арта бошладим.

Шавкат Мирзиёев :  Нега ҳаяжонланасиз Санжарали? Саксонинчи йил “Сурхон”  дам олиш уйида , бильярд ўйинда Шароф Рашидовни  8-0 га енгиб шунақа   ҳаяжонга тушганмисиз?

Санжарали Имомов : Буни  қаердан биласиз??? Ҳа-я…(агентурасига қойил… Бу  ҳақиқатни кезида Шароф ака хотирланган давраларда мақтаниб тураман) У пайтлар мен ўн беш яшар бола эдим-да…

Ш.М :  “Раҳбарга ютказиб бериш кераклигини ёш бола тушунармиди…” демоқчисиз-да… Мен-ам  бильярдга бироз ишқибозман.Юринг шар-соққа қувишамиз…(президентни бильярд ўйнаб туриши авторнинг тушига ўхшаш ижодий тўқимаси) Шарт шу,рақиб сифатида ўзингизни ўша ўн беш яшар даврингиздек тутасиз (ҳазил маънода жилмайиб) акс холда “мухолифат” ва бошқа мавзудаги таклифларингиз…

С.И : Шавкат ака менга ўн минут вақт  ажратгансиз-ку…

Ш.М :  Чекловни сизга аҳамияти йўқ… Баҳузур суҳбатлашай деб сизни соат 22-00 га чорладим.Нима муаммо бўлса ўйин давомида тонг отгунича маслаҳатлаб,хал қилаверамиз.(қувончдан ичимда “Алхамдулиллах”деб юбордим…Ё-ё…овоз чиқариб айтвордиммикин? Шавкат ака “тонг отгунча”ни  ўрнига шакли ҳар хил маъноси бир хил сўз бирикмаларини қўлласа бўлади-ку. Масалан, “Тонг отгунича” эмас,“Азон айтилгунича” ё “Бомдодгача” … Ўзимга“Иштаҳалари чаккимас-у…Яна нималарни ҳохлайдилар? Балки, Бомдодни  Шавкат ака билан бирга  ўқигилари келар?” Майли орзуга айб йўқ,яъни тушга айб йўқ) Нокамтарликка йўйманг-у бир пайтда икки-уч иш билан машғул бўлишга мойилман.

С.И : (мамнунлигимдан очиқчасига) Бир хуржун олтин топган дарвешдек бўлдим Шавкат ака…Зеро хуржунни кетарда ташлаб кетишга тўғри келса-ям.

Ш.М : Энди Санжарали Имомовга ўхшаябсиз.Ҳар қалай Шароф Рашидовни доғда қолдирган сиздек ўн беш яшар муросасиз ўйинчи,Мен билан партияни бомдодгача  олиб бормас? ( “Нима бало,ичимни ўқийдиган мосламаси борми?”Ёрдамчи ва гурух-гурух қўриқчилар ҳамрохлигида сирли  қисқа йўлаклардан ўтиб биллиард хонасига кирдик) Марҳамат биринчи шарни сиз уринг.

С.И : ( кий олиб шарни нишонга ола туриб,хаёлимда“нима бўлганида ҳам  президентга ютказиб беришим керак,лекин ўрнига қўйиб ўхшатиб ютказиш керак, сезиб қолса расво бўлиши ҳеч гапмас. Рақибим мени эрмакка яйраб енгсин деб уч бурчакли шарлар тўпини қоқ пешонасига зарб билан урдим. Шарлар тўрт тарафга сочилди. Кутганимдек рақибим  тўрга енгилгина тушириши учун уч тешикка шарлар тўғри турди.“Фалокат оёқ остида” деганидек бир шар мен томондаги тешикка  оҳиста юмалаб келарди. Ишқилиб тўрга тушиб кетмасин-да “тўхта-тўхта-тўхта,тўхта-а-а-а, қаёққа номард”деб юрак ҳовучладим… Палакат барибир тешикка тушди-я… Ўғринча кўз қирим билан Шавкат акани кузатаман…У  ним табассумда …Нима қилишимни билмайман.Тешиклар лабидаги учта“текин”шарни урсам партия яримлайди.

(тонг отди тирикчиликка жўнаш керак.Кейинги тунга етказса  туш кўришда давом этаман)

                                                                                 2-қисм

Ш.М  : Давом этинг…

С.И : (сукутдаман) Рози бўлсангиз “текин” шар урмай,мохирликни ишга солсак майлими? (Шавкатака маъқул маънода ишора қилди. Мен “текин” шарларни четга сурдим. Ниятимга амал қилиб бир қадар осон тушира олишим мумкин бўлган шарни қолдириб ноқулай шарни уриб тушира олмадим. Навбат Шавкат акага келди).

Ш.М : Қулоғим сизда Санжарали…(шарни қойил қилиб тушириб,навбатдаги нишонга ўтди)…

С.И : Ниятим…Дунё сизни…одамлари юраксиз,ҳақгўйлик бу халққа мутлақо ёт, фақат ўзи,фақат бола-чақасини ўйлайдиган, дунёда уччига чиққан порахўр – коррупциялашган,бу миллат жаҳонга мардикор,арзон фоҳиша кадрлар етиштирадиган юрт президенти сифатида эмас,аксинча мамлакатнинг еттидан етмишгача фуқароси  фидойилардан,фақат қаҳрамонлардан иборат,сўнгги оламшумул илмий ихтиронинг аксари  яралишида сабабчи, адабиёт санъатда тафаккур,

(давоми бор)

Муаллиф Санжарали Имомов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 12-қисм

12 Биродарлар, от билмайдиган нима йўқ! От қор-ёмғирни, довулни олдиндан билади. Айниқса, тўй-маъракани дарров билади. Боиси, тўйда кўпкари бўлади-да! Бизнинг Тарлон кечаси ...

Кутилмаган бахт

11. КУТИЛМАГАН БАХТ Кумушбибидан ваколат олиш ҳам жуда қийин бўлди. Домланинг: Сизким Кумушбиби Мирзакарим қизи, ўзингизни тошкандлик, мусулмон Отабек Юсуфбек ҳожи ўғлига ...

Устозим рауф парфи –парфиёна туркистон

Рауф Парфи фазилатларининг чегараси йўқ эди. Ҳар доим бир нима ўйлаб топар эдилар. Уларнинг баъзилари  биринчи бор қўлланаётган бўлса ҳам ажаб эмас. Суратда:Рауф Парфи, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400