Нью-Йорк терракти: Соипов масаласи ва Ўрта осиёликлар

Жорий йилнинг 31 октябрида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ӯзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов исмли фуқаро террорлик ҳаракатини содир этди. Воқеа тафсилотига кӯра Сайфулло оғир юк машинаси билан велосипедлар юрадиган йӯлакчага ӯтиб, 8 кишини босиб кетган. Воқеа жойида олти киши  кӯз юмган ва қолган икки киши эса шифохонада жон таслим қилган. Бундан ташқари 15 киши жароҳатланган.

Жиноятчи омон қолган, аммо жароҳатланганлиги туфайли шифохонага ётқизилган.

Сайфулло ҳайдаган юк машинаси кабинасидан «Ислом давлати» экстремистик гуруҳларга содиқ эканлигини тасдиқловчи хат ҳам топилган.

Теракт ҳақида Америкадаги деярли барча  газеталару интернет саҳифалари «Осиёдан келган хавф» ҳақида ёзишдан тӯхтамади.

Оқ уй хӯжайини Дональд Трамп эса АҚШ Ички ишлар вазирлигига  чегарадаги назоратни кучайтиришга доир буйруқ берди.

Мана шу воқеага боғлиқ Америкада ӯқийдиган қозоғистонлик дӯстимнинг гапларини сизлар билан бӯлишишни лозим топдим.

— Теракт содир бӯлган вақтда мен Манхеттанда, воқеа содир бӯлган жойдан ӯн кӯча наридаги Dawntawn кӯчасида эдим. Бирданига полиция ходимлари типирчилаб қолишди. Бир нарса содир бӯлганини сездим. Кӯчадаги одамлару мактабдан чиқаётган болаларни тезлик билан хавфсиз жойга кӯчириш ишлари бошланиб кетди. Атрофимдагилардан нима бӯлганини сӯраганимда полициячи «теракт» деди-ю менга автобусга минишимни айтди.

Жиноятчи Сайфулло Соипов АҚШга бундан 7 йил олдин Green kard лотереяси асосида келган экан. Шу кунгача АҚШда ҳар хил ишлар билан шуғулланиб, динга аралашиб қолган. У динга муккасидан кетиши ортидан алал-оқибат радикалга айланган. ИШИДга содиқлигини ҳам яширмаган.

Дӯстимнинг айтишича,  жиноятчининг ӯзбекистонлик экани туфайли Ӯрта осиёликлар қатор муаммоларга дуч келган. Ҳозирги кунда Ӯрта Осиёдан келаётган ҳар бир кишини аэропортда жуда қаттиқ назорат қилаётган экан. Бизнинг консулхонамизда шундай маълумотлар бор. Ҳатто бир неча Қозоғистон фуқароларини ҳам аэропортнинг ӯзидаёқ  ортга қайтариб юборишган. Элчилар аэропортга бориб масалани ечишга ҳаракат қилган, аммо Америка Иммиграция департаменти ӯз қарорларидан қайтишмаган. Бунга Қозоғистоннинг  Ӯзбекистон билан чегарадош эканлиги сабаб бӯлган.

Шу жойга келганда юзимга биров тарсаки тортиб юборгандек бӯлди.

Теракт сабабли Америка ҳукумати ҳар хил анжуманлар уюштириб, масалани ҳар томонлама муҳокама қиляпти.

Ӯзим таҳсил олаётган Калумбия университетида куни кеча қирғиз диаспорасига тегишли дебат бӯлиб ӯтди. Унда Қирғизистон фуқароларининг динга бугунги қарашлари ҳақида гап борди. Бундай конференциялар ӯз натижасини беради, албатта.

Шу ӯринда «Бирдамлик» Халқ-демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг терактдан кейин «Ц1» сайтига берган интервьюсида билдирган фикридан қисқача  келтирмоқчиман. Таниқли мухолифат лидери журналистнинг саволига шундай дея жавоб бердилар: Улар (ӯзбекистонликлар) дунёни кӯрмадилар ва улар ҳамма эшиклар очиқ бӯлган демократик давлатда эканликларини тушунмадилар. Уларнинг янги жамиятга интеграциялашишга уринишга хоҳиш-истаклари бӯлмагани салбий унсур саналади. Ҳайвонлар фақат  ӯз эҳтиёжини қондириш истагида бӯладилар. Инсон зоти бундан фарқли ӯлароқ, фақат ӯз эҳтиёжи учун курашмайди.  Ӯз эҳтиёжини устун қӯйган жамиятда одамлар ӯз жамоалари доирасидан ажралиб қоладилар” – деди.

Сиёсатчининг ушбу гапларни ӯқирканман, кӯз олдимда Британия ёзувчиси Жорж Оруелнинг «1984» деб номланган романидаги «халқни қӯрқувда, қоронғуликда ушлагандагина уларни бошқариш осон бӯлади», деган жумлалари намоён бӯлди.

Тӯғри, романда айтилган ҳамма гаплар юртимиздаги бошқарув тизимига тӯғри келмас, аммо Жорж асарида келтирилган юқоридаги жумлалар  бизнинг мамлакатимизга қарата айтилгандек гӯё.

Баҳодир аканинг гапида жон бор. Нью-Йоркда рӯй берган теракт ижрочиси Сайфулло ҳам ӯзга оламга тушиб қолганлиги сабабли нима қилиб қӯйганини ӯзи билмай қолгани эҳтимолдан холи эмас.

Америка ҳукумати  эндиликда GREEN KARD лотереасига тегишли чоралар кӯришса керак. Нима ҳам дердик, ӯтган иш ӯтди- кетди, энди буёғига тинчлик бӯлсин…

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Перу ички ишлар вазири собиқ судьянинг мамлакатдан қочгани учун истеъфога чиқди

Перу президенти Мартин Вискарра мамлакатдан коррупцияда гумон қилинаётган, олий суднинг собиқ судьяси Сесар Иностроса қочганидан кейин мамлакат ички ишлар вазири Мауро ...

Екатеринбургда тўрт нафар сурхондарёлик мигрант ёниб кетди

Ўзбекистон ТИВ қурилиш жойида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатини эълон қилди. Барча вафот этганлар Сурхондарё вилоятидан бўлишган. ...

Эронда нималар бўлмоқда?

Эронни 2017-йилнинг декабри охирида бошланиб, олти кундан бери давом этаётган митинглар қуршади. Аввалига норозиликка чиққанлар озиқ-овқатларнинг нарҳини қимматлаганига ...