Қирғизистон масжидларида йўл хавфсизлиги борасида маърузалар қилинмоқда

Қирғизистон масжидларида имомлар ва диний уламолар йўл хавфсизлиги борасида амру-маъруфлар қилмоқда. Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, маърифий суҳбатлар ўтказиш борасида 23 ноябрь куни Қирғизистон муфтийси Мақсат ажи(ҳожи) Тоқтомушев фатво чиқарди.

Бу ҳужжатга кўра, диний арбоблар намозхонлар билан учрашувларда, намоз вақтларида йўл хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари борасида, жумладан инсон ҳаёти бебаҳо эканлиги юзасидан насиҳатлар қилишлари керак бўлади. Бу каби фатвонинг чиқарилишигасўнги йилларда ҚРда йўл транспорт ҳодисаларининг кўпайиб кетиши сабаб бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, ҚРда йил бошидан буён 5 мингдан ортиқ ЙТҲ юз берган ва 700га яқин киши ҳалок бўлган. Йўлларда юз берган ҳодисалар оқибатида жароҳат олганлар сони 7800 кишидан ошиб кетди.

10 ноябрь куни Бош вазир Сапар Исақов Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси тузилиши борасидаги фармойишга имзо чекди. 13 ноябрь куни эса ҳукумат йиғилишида йўл хавфсизлиги тизимини ислоҳ қилиш режасини ҳаётга татбиқ этиш секинлик билан кетаётганини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўқаев: олмаота яқинида террорчилар ва мудофаа вазирлиги хавфсизлик кучлари ўртасида жанг кетмоқда

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги воқеаларни “тажовуз” деб атади ва КХШТдан ёрдам сўради.   Унга кўра, террорчилар Олмаота ва бошқа шаҳарларга ...

Қозоғистонга янги ҳукумат ва янги мухолифат зарур

Қозоғистон президентлигига ўз номзодини қўйган муҳолифатдаги сиёсатчи Амиржан Косанов Қозоғистонга янги ҳукумат ва янги мухолифат зарур эканлигини таъкидлади: - Қозоғистонга ...

Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Қайд этиш ўринлики, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400