ЎзА қийноқ қўлланилаётгани айтилаётган аёлни экстремистга чиқарди

Яқинлари Тошкент шаҳар ИИББ да қийноққа тутилаётганини айтаётган Умида Узоқова ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мақола чиқарди. ЎзА 29 яшар Умидани маҳкама қарорисиз экстремистга чиқарган. Узоқованинг яқинлари ушбу айблов туҳматлигини ва у Тошкент шаҳар ИИББда даҳшатли қийноқларга тутилаётганини таъкидламоқда.

Мақола bbc.com сайтидан олинди

24 ноябр куни муаллиф Норгул Абдураимова томонидан чиқарилган мақола “Шайхонтоҳурда экстремист аёл қўлга олинди” деб номланади.

Мақолада ёзилишича, “Марказ-26” даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида доимий рўйхатда турган У. Узоқова Гулбозор маҳалласида жойлашган жомеъ масжидга намозга йиғилганларга “Ҳизбут Таҳрир” оқимига тегишли варақаларни тарқатишга уринган.

“Аёл ичган қасамини бажариш учун диний ақидапарастлик ғоялар билан йўғрилган «Мусулмонларнинг ислом тузумини татбиқ қилиш олдидаги масъулиятлари» деб бошланувчи 14 дона варақа солинган конвертни олиб йўлга тушди. Яхшиямки у мақсадини асл дин қарор топган масжидда амалга оширмоқчи бўлди”, дейилади унда.

Муаллифнинг ёзишича, “Гулбозор маҳалласида жойлашган жомеъ масжидга намозга йиғилганлар аёл кўтариб келган конвертни дарров имомга етказишди. Конвертни очган имом ҳаммасини тушунди. Бу ҳақда тегишли органларга хабар берди”.

“Ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу қилмишни содир этган шахс “Марказ-26″ даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида доимий рўйхатда турган У.Узоқова бўлиб чиқди. 2017 йил 22 ноябрь куни у қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деб ёзади Норгул Абдураимова.

Би-би-сининг аниқлашича, гап 13 ноябр куни Тошкент шаҳар милицияси томонидан ушлаб кетилган 29 ёшли Умида Узоқова ҳақида бормоқда.

Яқинларининг айтишича, Умида мақолада келтирилган манзилда доимий пропискада турган, аммо сўнгги вақтларда Сирғали туманидаги домларнинг биридаги квартирада ижарада яшаган.

“Бу туҳмат. Умида 4-5 ойдан бери иситмаси тушмасдан даволаниб юрган эди. Бироз муддат юролмай онамнинг уйида қолди, сўнгги ойда икки боласини онамга ташлаб Сергелидаги квартирасида яшаётганди. Айбларни унга қийнаб қўйишган. Яна уни 22 ноябрда эмас, балки 13 ноябр куни онам, укам ва турмуш ўртоғи билан бирга олиб кетиб қолишганди”, – дейди унинг опаси Азиза Узоқова.

ЎзАда чиққан мақолада ҳодиса қачон ва қайси масжидда бўлганлиги, масжид имомнинг исм шарифлари келтирилмаган. Фақатгина Гулбозор маҳалласидаги жомеъ масжиди эканлиги айтилган.

Умида Узоқова ушланган вақтда яна 80 яқин диндор Тошкент шаҳар ИИББга олиб кетилгани ёки чақирилгани ёзилганди.

Шундан 7 киши ҳамон Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва эстремизмга қарши курашиш бошқармасида сақланмоқда.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев кун.уз нашрига сўроқнинг икки соат давом этгани ва ҳеч ким ҳибсда ушлаб қолинмагани ҳақида айтган.

Синглиси, укаси ва онаси олиб кетилганидан бир кун ўтиб 14 ноябрда 1,5 яшар боласи билан Терроризмга қарши курашиш бошқармасида кун бўйи тергов қилинган Азиза Узоқованинг айтишича, онаси қийноққа тутилганини ўз қулоғи билан эшитган ва юзлаштирилганда онаси Насиба Узоқова ҳибсдаги ўғли Муҳаммадамин Абдураҳмонов ва қизи Умида Узоқоваларнинг қийнашаётганини эшитиб ўтирганини айтган.

“Жон қизим булар бизни кечаси билан азоб бериб тергов қилишди. Тўхташмади. У ёқда уканг, бу ёқда синглинг ҳаммаси бақирди. Синглинг билан укангнинг бақирганига чидолмадим, дедилар. Уларни алоҳида алоҳида хоналарда қилишган. Бир-бирига кўрсатишмаган, Фақат бир-бирининг овозини эшитишган”, дейди Азиза Узоқова.

Азиза Узоқаванинг айтишича, яқинларига иссиқ кийим-бош олиб бориб берганида Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходими унга синглиси Умида Узоқованинг ҳомиладор бўлиб қолганига шаъма қилган.

“Қалин кийимларни қўлимдан олган ўша ердаги ходим айтдики, яқинда жиянли бўласан, деди. Нима, деганимда бошқа қайтиб гапирмади. Синглимга шаъма қилди. Нимани назарда тутганини ўзим ҳам билмай қолдим. У ерда синглимни қийнашганини ўзим ҳам билгандим. Онам синглимни қийнашганини айтганди. Лекин қанақа қийнашганини билмаймиз”, дейди Азиза Узоқова.

Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи чиқарган хабарда айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида 20 ёшдан 60 ёшгача бўлган 79 нафар аёл ва эркак диндорлар қўлга олинган.

Уларнинг аксарияти 8 соатлик савол-жавобдан сўнг қўйиб юборилган. 7 киши ҳамон ҳибсхонада қолмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси томонидан 29 ёшли Умида Узоқова, унинг онаси 51 ёшли Насиба Узоқова, 25 яшар Муҳаммадамин Абдураҳмонов ҳамда Умиданинг турмуш ўртоғи Нодирлар 13 ноябр куни ушланган.

Орадан 3 кун ўтиб 16 ноябрда 35 ёшли Оятулла Усмонов, 32 ёшли Муҳаммад Рашидов ва 23 яшар Насрулло Аъзамовлар ушлаб кетилган. Яқинлари уларнинг ҳамон ҳибсда сақланаётганини ва қийноқларга тутилаётганини айтмоқда.

Яқинларининг таъкидлашича, Тошкент милицияси улардан 2009 йил қидирувга берилган Гўзал Тўхтахўжаеванинг жойини маълум қилишни талаб қилмоқда.

Унинг ҳибсда сақланаётган турмуш ўртоғи Муҳаммад Рашидовнинг эпилепсия (тутқаноқ) ҳамда юрак пороги (нуқсони) хасталиклари билан оғриши айтилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда қора рўйхатда турган 17 минг диндордан 16 мингтаси ундан чиқарилганини айтганди.

Президент рўйхатдан чиқарилган диндорларни жамиятга қўшиш, уларни иш билан таъминлашга чақирганди.

Тошкент милицияси томонидан қўлга олинган диндорлар ҳам бир оз муддат рўйхатдан чиқарилган бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Халқ банки ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди

Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда. "2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида ...

Россиядан айрим давлатларга пул ўтказмалари миқдори чекланди

 Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади. Бу ҳақда  “Sputnik” сайти “РИА Новости”га ...

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400