Вулқон отилиши туфайли Балида 60 минг сайёҳ тўсилиб қолди (видео)

Агунг вулқони отилиши туфайли 60 мингга яқин сайёҳлар Индонезиянинг Бали оролидаги аэропортда тўсилиб қолди, деб хабар бермоқда Рейтер.

Аэропорт тепасида вулқон кули ҳосил бўлганидан сўнг, ҳукумат аэропортни бир кеча-кундузга ёпиб қўйишга қарор қилди. 400 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Балига учаётган самолётларни ҳавода ортга қайтариб, Жакарта, Сигапур ва бошқа шаҳарларнинг аэропортларига йўллашаяпти.

Шанба куни ҳафта мобайнида иккинчи марта вулқон отилиши содир бўлди. Агунгдан чиққан кул устуни 7 километрга етиб бўлди. Орол ҳукумати вулқондан 5-8 километр узоқликда жойлашган аҳоли пунктларининг24 минг аҳолисини эвакуация қилди. Экспертлар лава отилишини истисно қилмаяпти. Хавфлилик даражаси энг юқори даражагача оширилган.

1963 йилда Агунг вулқони отилиши натижасида Балида мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Ҳар йили Индонезиянинг бу оролига беш миллионгача туристлар келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сувни муҳофаза қилиш

Табиий сув–биосферанинг муҳим қисми. Биосферада суюқ ҳолатдаги сув ҳеч вақтда кимёвий тоза бўлмайди, уларда ион ҳолатда эриган моддалар бўлади. Табиий сув тоғ жинслари, ...

“ муҳолифат ичидаги энг мард муҳожир…”

Мен Баҳодир Хон Туркистон билан ёзувчи Эврил Турон қаламига мансуб “Афсона ва Ҳақиқат” эссеси орқали танишганман. “Алпомиш” достонининг оҳангларини(!) қалбимда уйғотиб, фикр ...

Ақш эрон яманга қурол етказиб бергани борасиги далилларни тақдим қилди

Қўшма Штатларда Эрон БМТ санкцияларни бузган ҳолда Ямандаги хусийларга қурол етказиб бергани борасида аниқ далиллар бор. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги вакили Ники Хейли баёнот ...