Камбағаллар учун Тошкентда қурилган уйлар бойлар ва амалдорларга тегди

Пойтахтнинг Сергели туманида президент топшириғига мувофиқ кам таъминланган оилалар учун махсус қурилган уйлар турли алдов схемалари орқали бу имтиëзли уйларга ҳаққи бўлмаганларга берилган.

Бу ҳақдаги шикоятлар президентга етиб бориши ортидан Ўзбекистон Бош прокуратураси Сергелидаги уйларнинг кимларга ажратилгани¸ қандай ажратилгани бўйича махсус текширув бошлаган.

Комиссиялар ишини яна бир махсус комиссия текширмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги бир-биридан мустақил бир неча мулозим хабар берди.

“17 ноябрь куни президент Мирзиëев Сергелида қурилаëтган уйларни очишга борди. Шунда унга кимдир бу уйлар камбағаллар қолиб¸ пулдор ва амалдорларга берилди¸ деб шикоят қилипти. Шу жойнинг ўзида президент бу масалани текширишга буйруқ берипти. Бош прокуратурада дарҳол махсус комиссия тузилган¸ унда солиқчилар¸ ҳокимият вакиллари ва ички ишлардан мутахассислар бор. Ҳозир ялпи текширув кетаяпти”¸ – деди расмийлардан бири.

Унга кўра, махсус мезонлар асосида тарқатилиши белгиланган Сергелидаги арзон уйларнинг берилишида чигал схемалар қўлланилган.

“Бу уйлардан олишнинг ҳукумат ишлаб чиққан тартиби бор. Бу уйлар номида уйи йўқ¸ ëки жон бошига белгиланган нормадан кичик квадратурада яшаëтганларга¸ даромади кичик бўлганларга имтиëзли ипотека кредити асосида берилиши керак. Айримлар ҳужжатларни рисоладагидай кўрсатиш учун¸ номи бор¸ ўзи йўқ ширкатлардан справка олиб келган¸ солиқчилар банкка топширилган иш жойидан берилган аризаларни текширса¸ унақа ширкатлар ë аллақачон йўқ бўп кетган¸ ë бир кунга очилиб¸ амалда ҳеч қачон ишламаган бўлиб чиқаяпти. Ҳовли-жойи бор одам уйсиз¸ Тошкентда пропискаси йўқ одам¸ пропискалик бўлиб¸ уй олган”¸ – дейди ҳокимият мулозимларидан бири.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмийси Сергелидаги уйлар бўйича Бош прокуратура махсус текширув бошлаганини тасдиқлай туриб¸ бу жараëн бўйича жамоатчиликка тушунтириш берилишини қўшимча қилди.

17 ноябрь куни бу уйларнинг қурилиши якунланган дастлабки 66 таси шахсан президентга тантана билан топширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Канализация муаммоси ечими маданий тараққиёт кафили

  1998 йил 19 октябрь куни Парижда очилган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155-сессияси асосий мавзуси "Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 50 йиллиги, эсламоқ бурчи ва ...

Қирол артурдан кейин. кадзуо ишигуро нега нобель олди? нега ўзбек ёзувчилари ҳаливери ололмайди?

Адабиёт бўйича Нобель мукофотига британиялик ёзувчи Кадзуо Ишигуро (баъзи ресурсларда Исигуро ёзилади) сазовор бўлганидан сўнг, ҳар доимгидай, ўзбек социал медиасида “Қачон ...

Жорий йилда судлар орқали даъвогарларнинг 2,3 трлн сўм маблағи ундириб берилди

2019 йилнинг биринчи чораги мобайнида иқтисодий судлар томонидан 46 001 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400