786 млн сўм божхона тўловидан қочган самарқандлик тадбиркор 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида навбатдаги божхона қоидабузарлиги ҳолати аниқланди. 

Мақола daryo сайтидан олинди

Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи Б.Мамараимов номига Хитойдан келтирилган 2 та юк контейнерида йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра аслида салкам 50 тоннадан ортиқ оғирликдаги қурилиш моллари ва авто эҳтиёт қисмлари бўлиши лозим эди.

Аммо, ушбу контейнерлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда контейнерлардан бирига йўл-юк кузатув ҳужжатларида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида умуман маълум қилинмаган 24 турдаги кийим-кечаклар ортилгани ҳамда уларнинг тахминий қиймати 2 миллиард 230 миллион сўмдан ошиқроқ эканлиги аниқланди.

Иккинчи контейнерда ҳам тегишли ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 203 миллион сўмдан ортиқ бўлган кийим-кечаклар ва турли қурилиш моллари борлиги маълум бўлди.

Таҳлилларга кўра, шу йўл билан қонунбузарлар 786 миллион сўмдан ортиқ божхона тўловларини тўлашдан қочишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 2 қисми «а» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди.

Унга кўра, жуда кўп миқдордаги товарларни бошқа ном билан декларациялаб, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда ака-укалар ўз жиянини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд ...

Бўка туманида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

2019 йил 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод ...

Атамбоев: ақшнинг ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш қароридан шокка тушганман

Обама менга жуда ёқарди, бироқ АҚШ ҳукумати ва унинг Давлат департаменти ҳаракатларидан шокка тушганман», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400