Самарқандда қарийб 10 минг долларни Россияга ноқонуний олиб кетмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

20 ноябрь куни «Самарқанд — аэропорт» чегара божхона пости ходимлари томонидан нақд хорижий валюталарни ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уринган божхона қоидабузарлик ҳолати фош қилинди.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди.

«Самарқанд — Санкт-Петербург» авиарейси билан учиб кетаётган йўловчилардан бири самарқандлик М.Ҳайдаров (исм-шарифи ўзгартирилган) шахсий кўрикдан ўтказилганда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровлар вақтида маълум қилинмаган жуда кўп миқдордаги яъни, 9420 АҚШ доллари ва 325 880 Россия рублини багаж сумкасининг ичидаги кўк рангли эркаклар спорт кийимига ўралган қора рангли Jeep Buluo номли қўл сумкасига бекитганча олиб ўтишга урингани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки Самарқанд бўлимининг экспертиза далолатномасига кўра, фуқаро М.Ҳайдаровдан олинган Россия рубли ва АҚШ доллари банкноталари ҳақиқий деб топилиб, уларнинг умумий миқдори қарийб 121 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳозирда, М. Ҳайдаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оав: узоқ кутилган ўзбек-тожик алоқалари. мирзиёевнинг душанбега давлат ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди. Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон ...

Тошкентда ииб ходимини осилтириб олган нексия ҳайдовчиси қўлга тушди

11 март куни 1997 йилда туғилган фуқаро Д.Т. Нексия русумли автомобили олд қисмига ноанъанавий тарзда осилиб қолган ИИБ ходими билан ҳаракатланиб кетаётганда пиёдалар ...

Яхшилик қил, кейин хафта “реклом”!

Бундан саккиз йил олдин биринчи марта ногиронлар аравачаси олдим. Маҳаллий телевидение, ҳомийлар, ҳокимиятдан вакиллар келиб, уйимизга бир тўйнинг одами йиғилгани, мени ...