Ҳаага трибуналида ўзига ҳукм ўқилганидан кейин заҳар ичган генерал вафот этди

Хорватия бош вазири Андрей Пленкович Босния хорватлари кучлари собиқ қўмондони Слободан Пралякнинг ўлимини тасдиқлади. Праляк 29 ноябрь куни, собиқ Югославия бўйича Халқаро трибунал мажлисида заҳар ичганини айтди. Аввалроқ Пралякнинг ўлими ҳақида Хорватия давлат телевидениеси хабар берган эди.

29 ноябрь кунидаги матбуот конференциясида Пленкович «афсуски, биз у (Праляк – Таҳр) ўз умрига қасд қилганининг гувоҳи бўлдик» деди. Бош вазир ўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамдардлик ҳам билдирди.

Ҳаага трибуналининг спикери Ненад Гольчевський 72 ёшли Праляк, унинг ҳаётини сақлаб қолишга бўлган уринишларга қарамай, суд ёнидаги касалхонада оламдан ўтганини билдирди.

Праляк айнан қандай суюқлик ичгани ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.

29 ноябрь куни суд Праляк ва унинг беш нафар сафдоши ҳали 2013 йилдаёқ берган апелляция шикоятини кўриб чиқаётган эди. Ўшанда Пралякни ҳарбий жиноятларда айблаб, 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишган эди.

Олти нафар Босния хорватларини мусулмонлар учун концентрация лагерлари яратишда айблашаяпти. 1992–1995 йилларда 11 ой давом этган жанглар давомида Герцеговина ва марказий Босниянинг кенг ҳудудлари жиддий талофат кўрди. Бу иш бўйича суд мажлислари 2006 йилдан буён давом этмоқда, суд деярли 200 нафар гувоҳни сўроқ қилди.

Суд уларнинг мақсади қотилликлар, таъқиблар, қийноқлар, номусга тегишлар, депортациялар, ўзгалар мулкини эгаллаб олиш ва йўқ қилиш орқали мусулмон ва хорват бўлмаган аҳолини қувғин қилиш эканлигини тан олди. 2013 йилда олти нафар босниялик хорватларга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“гўзал қийноқлардан қўрққани учун яширинган”

Тошкент шаҳридаги онасининг уйи томида Гўзал Тўхтахўжаева ҳибсга олинган. Онаси Азиза Аҳмедованинг Би-би-сига айтишича, 15 январь тонгида Учтепа туманидаги ҳовлисига Тошкент ...

Солиқ қўмита, бунча қўрқитаверасан?

Давлат солиқ қўмитаси блогерларнинг Telegram, Instagram, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда реклама жойлаб, шу йўл билан даромад орттиришига «ноқонуний фаолият» дея ...

Мирзиёев: “биз ислом динини ўрганишга шароит яратмадик”

Тошкентда Ислом академияси очиш ҳақида қарор чиқарган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш учун шароитлар бўлмаганини айтди. Нукусда қайта ...