Тошкентдаги элчихона Тожикистон тошлари билан безатилди

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси тубдан таъмир қилиниб, Тожикистонда ишлаб чиқариладиган табиий ва манзарали тошлар билан безатилади.

 Тожикистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси тубдан таъмир қилиниб, унинг деворларига Тожикистонда табиий тошлардан ишлаб чиқарилган манзарали қурилиш маҳсулотлари ёрдамида безак берилади.

Бу ҳақида Тожикистондаги “Элегант” масъулияти чекланган жамият масъуллари маълум қилишди.

Уларнинг берган маълумотларига кўра, Тожикистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси Ўзбекистонда фаолият юритадиган МЧЖ «Перспектив-билдинг» ширкати томонидан таъмирланади.

Айни пайтда «Перспектив-билдинг» ширкати Тожикистондаги “Элегант” табиий тошларни қайта ишлаб, нақшли қурилиш материаллари тайёрлайдиган ширкат билан шартнома боғлаган.

“Элегант” масъулияти чекланган жамият раҳбариятининг маълум қилишича, яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистондаги ширкатлар маҳсулотлари кўргазмасида ўзбекистонлик ҳамкорлар ширкат маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришган.

Ўзбекистондаги ҳар икки ширкат билан 2 млн. АҚШ доллари ҳажмида ҳамкорлик шартномаси имзоланган.

Жумладан, «Перспектив-билдинг» ширкати ҳам шу шартнома асосида “Элегант” ширкати маҳсулотларини олиб, Тожикистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси  Тожикистондан олиб борилган манзарали тошлар билан безатилади.

Муаллиф: Озод Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

83 ёшли қайнонасини тепиб жароҳатлаган келин қўлга олинди

Келин эри билан жанжаллашаётган пайт ажратмоқчи бўлган қайнонасини тепиб юборган Фото:storyfox Қашқадарёда 2018 йил 7 октябрь куни келин 85 ёшли қайнонасини тепиб ...

Тиши қаттиқ оғриётган киши  стоматологнинг қотилига айланди 

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Халқ сўзи. ...

Тўрткўлда  500 дан зиёд тадбиркор фаолиятини нега тўхтатмоқчи?

Тўрткўл деҳқон бозорига боришни аҳоли унчалик ҳам хуш кўрмайди. Нега деганда, бозор атрофидаги тартибсизликлар ҳар қандай кишининг таъбини хира қилади. Ушбу муаммо кўпдан ...