Назарбоев ҳақида халқ билмайдиган 12 қизиқарли маълумот

1. Нурсултон – ота-онасининг Худога илтижосидан кейин туғилган фарзанд. Онаси Алжон Абишга турмушга чиққандан кейин беш йилгача ҳомиладор бӯлмай, Аллоҳдан ӯзларининг фарзандли бӯлишни туну кун тилайди. Аллоҳ астойдил қилинган илтижоларни ижобат қилади. Кӯп ӯтмай Алжон туш кӯради. Тушида денгиз тагидан милтиқ топиб олиб, уни умр йӯлдоши Абишни қувонтирайин деб ихлос билан қӯлга олганини кӯради. Уйғонгандан кейин яқин қариндош-уруғларига туши ҳақида айтиб беради. Улар “Яхши туш кӯрибсан. Худо сизларга ӯғил фарзанд ато қилади”, дейди. Кӯп ӯтмай Нурсултон дунёга келади.

2. Юртбошининг отаси Абишнинг боғбон бӯлганини биласизми? Абиш — бир дарахт билан иккинчи дарахтни бир-бири билан дурагайлаштириб, чатиштириб ҳар хил мевалар ола оладиган мева-сабзавот экинларининг ҳақиқий билимдони бӯлган. Отаси ҳақида Нурсултоннинг ӯзи: «Одамлар бизнинг боғимизга келиб, чиройли ӯсиб турган ва кишини ҳайратлантирадиган меваларни ёки бир томонида оддий апорт олма, иккинчи томонида эса нок қийғос пишиб турган дарахтни кӯриб завқланарди. Отам ӯстирган бундай меваларни кейинчалик ҳеч қаерда кӯрмаганман. Отам ӯзи яхши кӯрадиган апорт навли олмани баҳоргача чиритмасдан сақлар эди», – деб ёзади ӯз эсдалигида.

3. Алжон – дуоси ижобат бӯлган она. Ислом динида ота-онанинг фарзандига қилган дуоси Аллоҳ томонидан сӯзсиз қабул бӯладиган дуолар сирасига киради. Она ӯзининг тӯнғич фарзанди Нурсултонга болалик чоғида «Ёруғимга умр бер!» дея тилак тилаган бӯлса, ӯғли Темиртов шаҳрига кетганида: «Эй, Аллоҳ! Султонимга сиҳат-саломатлик ато эт! Юлдузини нурли қил! Ӯзингга топширдим, Аллоҳ», деб дуо қилмай ухламас экан.

4. Назарбоевнинг Маккада Каъбанинг ичига кирганини, Мадинада Пайғамбаримиз (с.а.в.) ётган ерга кириш учун рухсат олганини биласизми? 1996 йилда Юртбоши Саудия Арабистонига борган чоғида унга Қиролнинг алоҳида назари тушиб, муқаддас жойларнинг ҳаммасига киришга рухсат беради. Нурсултон Абиш ӯғли Саудия Арабистонидаги масжидларда намоз ӯқиб,  Пайғамбаримиз (с.а.в) билан бирга машҳур саҳоба Ҳамза (р.а.)нинг қабрини ҳам зиёрат этадилар.

5. Мадинада уч ой давомида ёғмаган ёмғир Қозоғистон Президенти ташриф буюрган пайтда ёққан. Араблар бу воқеани алоҳида ҳодиса сифатида тушуниб, Юртбошига ӯзгача ҳурмату эҳтиром кӯрсатиб, унга олтин тишли Қуръон китобини ҳадя қилган. Ҳатто исмидаги «Нур», «Султон» сӯзларининг араб тилидан олинганига эътибор қаратиб, Назарбоевга алоҳида рӯшналик кӯрсатганлар.

6. Назарбоев мусиқани болалик чоғидан яхши кӯрган. Кичкина пайтида мандолин, баян чала олган, дӯмбира чалган. Қӯшиқларни ҳам яхши куйлаган, овози ширали.

7. Нурсултон – моҳир чанғичи. Болалик чоғиданоқ чанғини яхши кӯрган Нурсултон Учқӯнғирнинг баланд жойларидан, қанчадан-қанча қийин йӯлсиз ерларда сирпанишда ҳеч кимга йӯл бермаган.

8. Назарбоев – альпинист. Нурсултон тоғлик бӯлгани учунми, альпинизмга кучли ихлос қӯйган. Кичкина пайтида Учқӯнғирнинг тоғу тошлари оралаб тез-тез сайр қилиб турган. Кейинчалик Президент бӯлгач ҳам профессионал альпинистларга эргашиб, бир неча чӯққиларни забт этган. Булар орасида денгиз сатҳидан 4010 м баландликдаги Абай чӯққиси алоҳида ӯринга эга. Бугунги кунда Олма-Ота яқинида Нурсултон чӯққиси бор.

9. Нурсултон – қуралайни нишонга олган моҳир мерган. Юртбоши ов овлашни яхши кӯради. Унинг мерганлиги тӯғрисида ҳар хил афсоналар бор. Бирга ӯқиган дӯсти, таниқли ҳуқуқшунос, куни кеча оламдан ӯтган Мақсут Нариқбоев у ҳақида: «Бир сафар отган ӯқи ярим километр узоқликда турган ҳайвоннинг юрак қисмига аниқ текканини кӯрдим. Фақат моҳир мерганларгина ана шундай ота олади», – деган эди бир пайтларда.

10. Нурсултон – шоир. Унинг ҳозиржавоблик хусусиятига эгалигини атрофидагилар тез-тез айтадилар. Шеърлари билан фақат яқинларигина таниш бӯлса керак. Чунки шеърлари ҳали халқ эътиборига ҳавола қилинмаган. Қозоғистонликлар Назарбоевнинг фақат «Элим менинг», «Учқӯнғир» каби қӯшиққа айланган шеърларини ҳамда ҳаммуаллифдаги Қозоғистон мадҳиясинигина биладилар.

11. Нурсултон – гольф устаси. Юртбоши Хайнань оролларидаги дам олишларидан бирида гольф ӯйини бӯйича моҳир уста экани билан маҳаллий аҳолини роса ҳайратлантирибди. Гольф шарчасини бошланғич нуқтадан белгиланган майдондаги чуқурчага бир отишда киритган. Ҳайратга тушган хитойлик мутахассислар, ҳатто ана шу ерга ёдгорлик ӯрнатмоқчи бӯлишган.

12. Нурсултон Абиш ӯғли – ҳазилкаш одам. У билан бир даврада, бир дастурхон атрофида ӯтирган кӯп кишилар ӯз эсдаликларида Юртбошининг ниҳоятда ҳазилкашлигини алоҳида таъкидлаганлар. Айниқса, эркин мажлисларда ҳазил-ҳузул гаплар айтиб, атрофидагиларни кулдириб, кайфиятларини кӯтариб ӯтираркан.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Манба: islam.kz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори ...

Келин-куёвлар тўйига етим ва ногирон болаларни таклиф қилди

Бу воқеа Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлди. Жалолободлик 21 ёшли Раҳматулло Сайдахматов никоҳ тўйини бошқалардан ўзгача тарзда ўтказди. У тўйига шаҳардаги «Ак жол» ...

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...