Жаҳон чемпионати баҳслари авжида

Кеча тунда жаҳон футбол юлдузлари ФИФА ташкилоти ҳамда бир қатор журналистлар билан бирга сонсиз блоггерлар  Россиянинг Москва шаҳрида тӯпландилар. Чунки 2018 йилда ӯтадиган футбол бӯйича Жаҳон Чемпионатига йӯлланма олган 32 мамлакатларнинг қуръа ташлаш маросими ӯтди.

Очилиш маросимида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин нутқ сӯзлаб футболчиларга омад тилади.

ЖЧга мезбонлик қилувчи мамлакат сифатида Россия «А» гуруҳида жойлашиб, қолган жамоалар ФИФА рейтингидаги ӯрнига кӯра жойлаштирилди.

Москвадаги шов-шувли бу маросимни собиқ Инглиз футболчиси Гари Линкер ва россиялик тележурналист Мария Командная олиб борди.

Қуръа натижасига кӯра биринчи ӯйинни Россия билан Саудия Арабистони терма жамоалари очиб берадиган бӯлди. Ӯз тарихида Исландия ва Панама жамоалари биринчи марта ЖЧга қатнашмоқда. Исландияликлар ӯтган йилги Европа Чемпионатида ҳам жуда яхши ӯйин кӯрсатиб, ӯзларининг кучли жамоа эканликларини исботлаганди. ЖЧга чиққанлиги унинг яна бир далили десак муболаға бӯлмас.

Мен учун бу баҳсда Ӯзбекистоннинг Россия яшил майдонларига бора олмаганидан кӯра Италия терма жамоасининг йӯқлиги жуда ачинарли. Терма жамоамиз ЖЧда нари борса учта ӯйинни 1 очко билан якунлар эди. Италияга келсак улар ҳақиқий жанг кӯсатаришарди.

Саралаш мусобақаларида Швеция билан Италия ӯртасидаги ӯйин шведлар томони натижани ӯз фойдаларига ечганлигига ҳалиям ишонолмаяпман. Буффоннинг ӯшандаги ҳолатини тасаввур қиламан. У шу Москва яшил майдонларида ӯтадиган ЖЧдан кейин футболдаги ӯз фаолиятини якунламоқчи эди. Ачинарли. Буффоннинг футболдаги фаолияти бундай якунланишини ӯзи ҳам тасаввур қилмаган бӯлса керак.

Асл аскарлар урушда йӯқ бӯлсалар ҳар доимгидек уруш бӯлиши тайин. Мен бошқача тортишувни кутган эдим. Ӯша 1958 йилда шведлар майдонида Спартакларсиз (Италия) ӯтган жанглар (ЖЧ) яна такрорланмоқда. Бугун ӯша шведлар яна Италия қӯшинини забт этиб, Россия яшил майдонига кириб келмоқдалар. Менимча, ӯтган асрда ҳам у чемпионат айтарли қизиқ бӯлмаган бӯлса керак. Келаси йили ҳам шундай ҳолат такрорланар балки. Ахир асл жангчилар ӯз ватанида қолмоқда-ку…

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

786 млн сўм божхона тўловидан қочган самарқандлик тадбиркор 8 йилгача қамалиши мумкин

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона постида навбатдаги ...

Чустда одамлар оммавий заҳарланиши кузатилди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди. Фото:Халқ сўзи Маълумотларга ...

Сурхондарёда дхх ходимлари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан фирибгарлиги учун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400