Туш…Яъни Шавкат Мирзиёев қабулида. (3 қисм)

(Боши бу ерда)

Ш.М : (олтинчи шарни тўрга тушира олмагач менга қаттиқ тикилганча) Жамият не аҳволда қолмасин,не кўйга тушмасин,не мусибат кечмасин  олим олимлигида.адиб адиблигида,шоир шоирлида қолишга маъсул, шааърий атасак бу амри вожиб…Олим- Зиёлига фақат яхши шароит яратиб берсагина ижод,илмий изланиш қиладими? Аксинча,юрт айни  оғир кунларни бошдан кечирган дамларда олим,ёзувчи   юксак вазифасига содиқ бўлиши унинг муқаддас бурчи эмасми? Ойбек “Навоий” романини  нечанчи йиллар ёзган?

С.И. : 1940-43 йиллар…

Ш.М : Уруш,очарчилик,фашист Москвани оламан деб турган пайтда,адиб тўкин-сочин,осойишта  даврлардек хотиржам тарихий роман ёзиб ўтиришининг ўзи қанчалар буюклик,қанчалар қаҳрамонлик…Миллатнинг шундай дурдонаси яратилишида ўша мусабатлар адибга мислсиз қувват бермаган дейсизми?(Шавкат ака нигоҳида рухан жўшқинликни   кўриб, “президентлар-ам ҳаяжон нималигини биларкан-да” деб қўйдим).Ойбек домла ўша ўта оғир дамларда   шахсий манфаати ниятида йиллаб тунни бедор ўтказдими? Ё буни бирор марта  миннат қилдими?

С.И. : (хазил қилгим келиб : “Мен-ам  неча тундан бери Сизни текинга туш кўраётганимни миннат қилмаябман-у…”демоқчи бўлдим-у,демадим… Ҳазилимни жиддий қабул қилмасин деб чўчидим.Минг туш бўлганида ҳам президент барибир президентда).

Ш.М. : (кулиб олиб) Миннат қилиб яна “миннат қилмаябман” дейсиз-а… Майли.. Ғофур Ғулом айтгандай “миннатиз бошимга дурра”

С.И. : (чидолмадим)  Шавкат ака !!! Фикр-ҳаёлни ўқийдиган мосламангиз борми?Боятдан бери нима ўйламай,мени ўқиб ўтирибсиз…(мен ҳам ўзимни енгил жаҳл қилган кўрсатиб кетма-кет шар тушириб рақибимга тенглашиб олдим-да,чеҳрасига самимий  виқор аралаш сирли қарадим).

Ш.М :  Қарашларингиздан “Сиз Мирзиёев бўлсангиз,мен Бердиали зодаман демоқчисиз-а…(ичимда “ҳар доимгидек  Сиз ҳақсиз,йўғ-э …Ҳар доимгидек Сиз ҳақ…”дедим) Аввало телепат президент бўлишимни ўзингиз истаябсиз, инчунин бу  учрашув-сухбатни ҳам,манави соққа қувишни-ям мен туш кўраётганим йўқ… “Тушга не кирмас,душман нима демас”…(шуни “Офият опа айтганларидек” демадилар-да.Онам рахматли бу мақолни ўрни келганда кўп қўлларди.)

С.И. : Рост айтасиз…Сиз билан мухолифат учрашувини фақат туш кўришимиз мумкин… Лекин мухолиф фикрли кишиларни қабулингизга киришини ҳеч бўлмаса туш кўришга Сиз ҳам бир урининг… (Ўзим тайёрлайдиган қўлбола “ресвератрол”,ўзбекчасига “май-шифо”берганимда-ми.,Шавкат акамиз албатта мухолифатни туш кўрарди)Сизни мард инсон деб биламиз… Бу ёғига   Супер мард президент бўлсангиз нима бўбди? Мухолиф кам-катакни юзингизга айтиб турадиган, фикрингизга қарши фикр берадиган киши… Мухолифатга  рухсат  беришга хавфсирамасангиз ,дунёнинг учдан икки қисмига халифа бўлган Хазрати Умарнинг “хатоларимни айтганни Оллох ҳидоят қилсин”  дуосига шаксиз муяссар бўлар эдингиз ва бу битикни кабинетингиз пештоқига ёздириб қўярдингиз…

Ш.М : Қўшқават илмоқли сўзларингиз,унча-мунчани илма-тешик қилар-ов? Мабодо мен фақат тушингиздагина  “мард инсон” бўлмаябманми? Яширмайман бу мавзуни ёқтирмасам ҳам,асли  мен билан учрашишдан мақсадингиз “мухолифат”  эканини   англаб турибман…Ижозатингиз билан Ойбек ҳақидаги гапимни тугатсам… (сўзини бўлганимдан тилимни тишладим) академик Зарифа Саидносированинг Ойбек ҳақидаги ёдномасида “ Ойбек “Навоий” рамонини ёзаётган пайтларда бир кун менга “Зарифа егулик бирор нима борми,қорним очди,жуда очди” деди.Мен хоналарни титкилаб, битта пиёз,битта тухум,озгина ун топиб тузга қўшиб  қозонга аралаш солиб пиширдим. Нима таом бўлди билмадим. Ойбекка келтирдим.У озгина тотиниб менга узатди.Мен ҳам тотинган бўлиб қолганини болаларга олиб қўйдим.” (Президент мунгли ютинди…Шу лаҳзада  гўдаклик даври ёдига тушдимикин?).

С.И : (сукутдаман) Рахмат Шавкат ака…

Ш.М : Нега рахмат айтябсиз ?

 С.И : Шундай қалбингиз  учун…Мискин,бева бечорани аҳволини ҳис қила олганингиз учун…Халқ қашшоқликка чидолмай юртини ташлаб кетаётган пайтда, тансиқ луқма томоғингизни қириб ўтаётганига ишонаман…Минг афсус, ўтмишдошингиз кўзлари оқиб тушгандек буларни кўрмай халқни етим қилди… (сукут)

Ш.М : Ҳозир уруш пайти эмас.Сиз ҳам Ойбек каби завжангизга“ егулигинг борми?”  дейдиган аҳволда эмассиз.Ҳар жума хоммомчи мазахўр шерик-ларингиз билан, “лазер”гурунчдан чойхона палов  урасиз… (ичимда қанийди “шу пайтгача мени-ям таклиф қилмадинглар” деса) Тўғри…Нега шу пайтгача мени ошга таклиф қилмадинглар?(Шавкат акани гипноз қилмасам бирорта сирим қолмаябди) Овора бўласиз…Сизни ўзим гипноз қилишим мумкин…

С.И : Шавкат ака яхшиси мен индамай бильяд ўйнайверай. Монолог шаклидаги диалогни ўзингиз олиб бораверасиз…

Ш.М : Яна яглишябсиз…Монологни ҳам диалогни ҳам ўзингиз қилябсиз. Туш меникими ё сизникими?

С.И : Афсус меники…Шавкатака Сизни туш кўрай деб охирги пайтлар ҳар куни ётардан олдин “ресвератрол” ичадиган одат чиқардим…Ҳозир уни кучи кетса уйғониб кетишим мумкин.Шунинг учун…

(Давоми бор)

Муаллиф: Санжарали Иномов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизда нархлар баланд эмас ойликлар паст

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон ...

Олийгоҳга киришни жуда осон, ўқиш ва битиришни жуда қийин қилиш керак

Фото: Юрий Корсунцев Имтиҳонлардан аввал бир абитуриент билан гаплашиб қолгандим. Қайси ўқишга топширдингиз, деб сўрадим. - Политехникани енгил саноат... факультетига. - Нега ...

Яна директорлар ҳақоратланди. бу сафар андижон

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилишда шаҳардаги мактаблар, коллежлар ва академик лицейлар раҳбарларини сўкиб ҳақоратлагани, аёл директорларни таҳқирлаб ерга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400