Инглизлар фикри: Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10та энг қизиқ сабаб (видео)

Британиянинг машҳур Evening Standart газетаси инглизларни Ўзбекистонга боришга ундайдиган энг қизиқ 10та сабабни санаб ўтди.

01. Турли маданиятлар бир қозон ичида қайнаган, Буюк Ипак йўли мамлакати. Милоддан олдинги 138 йилда Хитой ташқи дунё билан савдо қилиш учун ўз чегараларини очади. Карвонлар Бухоро Самарқанд ва Хива орқали Форс кўрфази ва Европа мамлакатларига йўл олади. Ўзбекистон орқали ўтак экан улар бу ерга янги маданият, дин ва ҳунарлар олиб келган. Бу ерда ушбу буюк маданий алмашувинининг изларини ҳалигача кўриш мумкин. Масалан, форсий услубда қурилган гумбазлар ёки хитойча ипак матолар тўқиш услублари.

02. ЮНЕСКОнинг дунё маданий меъроси рўйхатига киритилган шаҳарни томоша қилиш. Ана шундай ҳайратомуз шаҳарлардан бири Самарқанд ва у ердаги Регистон майдони. Шунингдек, Гўр Амир ва Шохи Зинда мақбаралари ҳамда Улуғбек расадхонаси ҳам томшага лойиқ.

03. Бухоро сизни ўтмишга қайтаради. 13 асрда бухоро Марказий Осиёнинг муҳим савдо, дин ва илм маркази бўлган. Бугунги кунда ҳам ўша замоннинг ажойиб бозорлари, шаҳар кўчалари масжид ва миноралари сақланиб қолган. Бу ерда сиз ҳақиқий ўтмиш билан завқланишингиз мумкин.04. Тошкентда Совет меъморчилигини “татиб” кўринг. Пойтахт шаҳар бир томондан кенг йўллар, миллий қаҳрамон Амир Темур ҳайкали Совет Иттифоқи услубида қурилган давлат, мактаб ва меҳмонхона бинолардан иборат бўлса, иккинчи томондан Чорсу бозори ва унинг атрофидаги “эски шаҳар”. Тошкент метросининг ҳар бир бекати – ўзига хос такрорланмас услубда безатилган.05. Ўзбекистонда бир жойдан иккинчи жойга бориш жуда осон. Марказий Осиёнинг биринчи тезюрар поезди сизни 3 соатдан кам вақт ичида Буюк Ипак йўлининг керакли шаҳрига олиб боради. Нархи ҳам қиммат эмас.

06. Ҳунарманчилик маҳсулотларига тўлиб-тошган. Ўзбекистон харидорлар учун ҳақиқий жаннат бўлиши мумкин. Бу ерда картиналар, сопол идишлар, гиламлар, қуритилган мевалар – умуман сиз сотиб олишни истаган нарсалар жуда кўп. Ипак газламаларнинг исталган рангидан топиш мумкин. Асосийси, ушбу маҳсулотларнинг барчаси – қўлда ишланган ва ўзининг такрорланмас безагига эга.

07. Ҳаммадан биринчи бўлинг. Ҳозирча бу ерда чет эллик сайёҳлар кўп эмас. Бу сизга барча қизиқ жойларни эркин томоша қилиш имконини беради. Ўзбеклар жуда хушмуомала халқ. Уларнинг аксарияти инглиз тилини билмаса-да, сизнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикрингиз билан қизиқади. Суҳбатга тайёр бўлинг.

08. Ўзбекистонда фақат масжид ва мақбаралар мамлакати эмас. Бу ернинг табиати тоғ, чўл ва ўрмонларга бой. Тунни кўчманчилар ўтовида ўтказиш мумкин, тоғларга сайлга чиқиш мумкин.

09. Инстаграмингиздан ҳамманинг “оғзи очилиб” қолади…. Ўзбекистоннинг катта қисми идеал фотосурат деса бўлади: Регистон майдони, рангба-ранг ўзбек миллий кийимлари, чиройли кўк гумбазли масжидлар. Сиз у ерга борсангиз, инстаграммингизда, албатта, бир неча оғиз очилиб қоладиган суратлар пайдо бўлади.

10.Гўштли таомлар байрами…Ўзбекистонда мол ва қўйлар кўп етиштирилади, шунинг учун барча миллий таомларда гўшт бор. Албатта палов, шашлик, сомсани татиб кўринг. Маҳаллий бозорларда ушбу таомларни яхши пиширишади.

Аудиолар