Олий суд 8 мамлакат фуқароларини АҚШга кириш тақиқини маъқуллади

Душанба, 4 декабрь куни, АҚШ Олий суди президент Трампнинг иммиграцияни бутунлай тақиқлаш ва 8та мамлакат, шундан олтитаси мусулмон давлатлари, фуқароларини АҚШга киришини тақиқловчи фармони кучга киришига рухсат берди.

Эндиликда Ливия, Сурия, Эрон, Яман, Сомали, Чад, Шимолий Корея фуқаролари ва Венесуэланинг айрим тоифа фуқаролари кўп ҳолларда АҚШга иммигрант бўла олмайди ва АҚШда оилавий, амалий алоқалари бўлишига қарамай мамлакатга кириш ҳуқуқини ололмайди ёки Америка олий таълим даргоҳларига кира олмайди. Шунга қарамай, чекловлар мамлакатга боғлиқ бўлиб, айрим фуқаролар тоифаси қўшимча назоратдан кейин визалар олиши мумкин.

Баҳорда эълон қилинган ва дарҳол тўсиқ қўйилган президентнинг биринчи фармони каби, Трамп маъмурияти бу галги фармон қабул қилинишини мазкур мамлакатлардан бўладиган терроризм хавфининг кучайиши билан изоҳламоқда. Бу гал фармоннинг амал қилиш муддати чекланмаган, фармон АҚШда истиқомат қилаётган одамларнинг қариндошларига ҳам қўлланилиши мумкин. Фармоннинг аввалги матнида бу каби инсонлар истеъсно қилинган эди. Фармонни танқид қилувчилар ҳужжат одамлар диний қарашларига биноан камситилаётганини айтишади.

Президент маъмурияти вакиллари Олий суднинг кутилмаган қарорини олқишлашди. Чунки, президент Трампнинг мақсади, президент матбуот котибининг айтишича, “АҚШга терроризм таҳдиди бўладиган мамлакатлардан келувчиларни чеклашдан иборатдир”.

Бироқ, бу Олий суднинг вақтинчалик қароридир. Президентнинг мазкур фармони нақадар қонунийлиги масаласида федерал ва аппеляция судларида давом этаётган суд жараёнлари тугаганидан сўнг масала Олий Суд томонидан қайта кўриб чиқилади. Президент фармонининг қонунийлигига бир нечта штат ва ҳуқуқ химоячилари эътироз билдирмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инсультга чалинган тошкент бош имоми анвар қори турсунов сунъий комада ушлаб турилибди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби, 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Муфтий ишдан кетгани ҳақида хабар тарқатган azon.uz сайти муҳаррирининг ўзи ишдан олинди

Бугун Азон.уз нашри Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эди. Бу хабар ижтимоий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400