Туркманистон пойтахтида кундузлари иссиқлик ўчирилмоқда

Туркманистон пойтахтидаги бир нечта микрорайонда жойлашган турар-жой биноларида кундузги вақтларда иссиқлик мунтазам ўчирилмоқда.

Ашхабоддаги марказий туманларда истиқомат қилувчи аҳолининг айтишича, сўнги ҳафталарда пойтахтдаги камида учта – Мир-1, Мир-2 ва Мир-3 микрорайонларида турар жой бинолари кундузи исссиқликсиз қолмоқда. Бу вақтда Ашхабодда ҳаво ҳарорати кундузи +1, кечқурун – 5 даражани кўрсатмоқда.

“Бугунги кунда бир нечта қозонхона кундузи ўчирилмоқда. Асосан эрталабки соат 6-7ларда ўчирилади, кечки соат 8-9ларда ёқилади. Шу сабабли уйлар совиб кетган”, – дейди Озодлик радиосига пойтахтдаги Мир-2 микрорайонида истиқомат қилувчи шарҳловчи Аманмират Бугаев.

Унинг айтишича, коммунал хизмат ходимлари ўчиришнинг сабабларини изоҳлар экан, иситиш тизимидаги носозликлар билан боғлашмоқда. “Аҳолининг, қувурлар нима учун кундузи ишдан чиқиб, кечқурун ишлаши борасида берган саволарига улар жавоб бера олмаяпти ва бир-бирларига барча айбларни қўйишмоқда”, – дея таъкидлайди Бугаев.

Озодлик суҳбатдошларининг сўзларига қараганда, турар жой биноларида иссиқликни усиб қўйиш ўтган йилларда ҳам юз берган эди. Шу сабабли Ашхабодда уйларни иситишда аҳоли электр иситиш ускунасидан ва газ плиталаридан кенг фойдаланади. Бироқ маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, бу йил уйларни шу каби йўллар билан иситишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

Шу йилнинг ёз фаслида Туркманистонда аҳоли томонидан 25 йил мобайнида фойдаланилган сув, газ ва электрга берилган барча имтиёзлар бекор қилинди. Шу билан бирга Туркманистонда 1 ноябрдан бошлаб коммунал хизматлар, сув, газ ва электр энергиясига ҳақлар оширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда охирги уч йилда ўқувчилар ўртасида суицид кўпайган

2016 – 2018-йилларда ўрта мактаблар ва ўрта-махсус таълим тизимидаги ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш кўпайган, жиноятчилик эса озайган. ...

Энди порахўрлардан олинган пул мактаб қурилишига сарфланади

Бу ҳақда бугун, 6-февраль куни Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳридаги № 69 ва № 12 мактабларининг ўқувчилари билан учрашуви чоғида маълум қилди. «Ўтган ...

Ўзбекистон қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бермоқчи

Ҳозирда Қирғизистонга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири билан музокараралар ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга ...