Путин ўзининг президентлик сайловларида иштирок этишини эълон қилди (видео)

Россия Президенти Владимир Путин 2018 йилда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарлиги учун бўладиган сайловларга ўз номзодини кўрсатди. Сайловларда иштирок этиш нияти борасида Путин Нижний Новгородда “ГАЗ” заводининг 85-йиллигига бағишланган концерт-митингда эълон қилди.

“Энг яхши жой ва уни эълон қилишнинг энг яхши сабаби эҳтимол йўқ”, – деди президент.

2017 йил давомида Путиндан бир неча бор давлат раҳбарлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этасизми, дея сўрашган эди, аммо у ҳар гал жавоб беришдан ўзини олиб қочарди. 6 декабрь куни кўнгиллиларнинг Бутунроссия анжуманида бу саволни яна бир бор унга беришди. Бу саволга жавоб берган Путин ўз қарорини “яқин ораларда” эълон қилишини билдирди. У анжуман иштирокчиларига мурожаат қилиб, агар номзодини кўрсатса қўллаб-қувватлайсизларими, дея сўради. Залда қарсаклар янгради. Путин бу эътиборни инобатга олишга ваъда берди.

Владимир Путин 65 ёшда. У Россияга 1999 йил охирларидан бери бошчилик қилиб келади. У 13 йил мамлакат президенти лавозимида ишлади, яна тўрт йил – Россия ҳукумати раҳбари бўлди.

Бундан аввал Россия президентлиги учун бўладиган сайловларда телебошловчи Ксения Собчак, “Яблоко” партияси раҳбари Григорий Явлинский, ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва тадбиркор Сергей Полонскийлар ўз номзодларни кўрсатишларини билдирган эди. Сайловларда шунингдек, мухолифатчи Алексей Навальный ҳам қатнашиш ниятида, аммо расмийлар “Кировлес” иши бўйича айблов ҳукми сабабли у ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмаслигини айтмоқда. Бироқ шунга қарамай, сиёсатчи ўзининг сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони расман иш билан банд

Давлат солиқ қўмитаси олиб борган таҳлил натижасида Ўзбекистоннинг 13,2 миллион фаол аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони (44 фоизи) расман иш билан банд эканлиги маълум ...

Афғонистонлик куёвлар мобил телефонлари орқали тожикистондан келин топмоқда

Афғонистон билан чегарада қўлланиладиган тожик сим-картлари кўп ҳолларда афғонларига Панж дарёсининг нариги соҳилидан ёр ёки дўст топишга ёрдам бермоқда. (more…)

Хитой-қирғизистон-ўзбекистон темир йўли қурилиши жорий йилда бошланади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров 20-май куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши шу йилнинг кузида ...