Қуддус Исроил пойтахти, деди Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот берди: “Қуддусни Исроил пойтахти дея расман тан оладиган вақт етиб келди”.

6 декабр куни сўзлаган нутқида Трамп шунингдек АҚШнинг элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш масаласида тайёргарлик кўришга фармойиш берганини маълум қилди, кўчиш уч йилдан тўрт йилгача давом этиши мумкин.

Шу билан бирга Трамп исроилликлар учун ҳам, фаластинликлар учун ҳам маъқбул бўлган тинчлик битимига эришиш йўлида “қўлидан келган” барча ишларни қилиши борасида баёнот берди.

Чоршанба куни Трамп баёнот бериб, Қуддусни Исроилнинг пойтахти дея эълон қилиш борасида қарор қабул қилишга фурсат етиб келганини маълум қилди. “Менинг фикримча, фурсат аллақачон етиб келган эди. Кўплаб президентлар бу ишни қилишлари борасида баёнот беришар эди-ю, аммо қилишмасди”, – деди Трамп Исроил тўғрисида куннинг қоқ ярмида нутқ сўзлашидан аввал Вазирлар маҳкамаси мажлисида қилган чиқишида.

Бундан аввал Трамп Қўшма Штатлар Қуддусни Исроилнинг пойтахти дея тан олишини ва АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириши хақида эълон қилган эди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил, Фаластин мухторияти, Саудия Арабистони, Миср ва Иордания раҳбарлари билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида маълум қилди.

Ташкилий ва техник сабабларга кўра, кўчиб ўтиш камида олти ойдан сўнг амалга ошади. Араб давлатларининг етакчилари Дональд Трамп қарорини кескин танқид қилди. Европа Иттифоқининг ташқи ишлар масалалари бўйича олий вакили Федерика Могерини баёнот бериб, фаластинликлар ва исроилликлар ўртасида эришилган тинчлик битимига раҳна солувчи ҳар қандай қадамлардан тийилиб туриш лозимлигини таъкидлади. Франция ташқи ишлар вазирлигиҚуддус мақоми Исроил-Фаластин музокараларида белгиланиши кераклигини таъкидлади. Ўз номини ошкор қилишни истамаган Америка вакилларининг айтишича, президент Трамп бу қарор тинчлик жараёнлари тараққиётига ҳисса қўшади деб ҳисобламоқда. Уларнинг таъкидлашича, бу қарор президент Трамп расман баёнот берганидан сўнггина расмийлаштирилади.

Палестинцы протестуют против решения президента Трампа перенести посольство США в Иерусалим

Америка элчихонасининг Қуддусга кўчиб ўтиши ва бу шаҳарни Исроилнинг пойтахти дея тан олиниши ҳалқаро консенсусга мос келмайди. Ғарб мамлакатларнинг кўпчилиги Қуддусни Исроилнинг пойтахи сифатида тан олмайди. Фаластинликлар мусулмон, насроний ва яҳудийлар учун муқаддас бўлмиш Эски шаҳарни ўз ичига олган Шарқий Қуддус ўзларининг пойтахти дея эълон қилинишини талаб қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дххнинг троллари фейсбукда ўз фаолиятини кучайтирмоқда

Фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқларда Ўзбек мухолифатини қоралаш мақсадида ДХХнинг троллар гуруҳи ўз фаолиятини кучайтирмоқда. Уларнинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳукуматидаги ...

Тожикистонда қизининг тўйига бир ой қолганида эр-хотин ўз жонига қасд қилди

Тожикистон шимолидаги Конибодом шаҳрида эр-хотиннинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳодиса тергов қилинмоқда. Хабарларга кўра, қизларининг тўйига бир ой қолганида ...

Президентни маддоҳлардан асраш керак!

Депутат Олимжон Тўхтаназаров Ӯзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги пайтларда ялтоқликка ҳаддан ташқари ружу қӯймоқда. Бизнингча халқ орасида ҳеч қандай нуфузга эга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400