Хитойларнинг босими кучаймоқда

Сурат: Exclusive.kz

Куни кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Хитойда ноҳақ жазога тортилган этник қозоқларнинг қариндошлари йиғилиб, Қозоғистон билан Хитой ҳукуматидан ёрдам сӯрашди.

Бу ҳақида Озодлик журналисти шундай дейди.

Матбуот конференциясида Қозоғистонда яшовчи фуқароларнинг Хитойдаги қариндошларини ноқонуний судлаб қаммоққа олаётган экан.

Анжуманда гапирганлардан бирининг айтишича, Хитой ҳукумати Қозоғистон фуқаролигини олган қозоқларни «Хитойга келиб, пропискасидан чиқишга мантиқсиз мажбурлаётгани» ҳақида шикоят қилган.

Уларнинг гапига қараганда, «қӯшни давлат ҳукумати Қозоғистонда таҳсил олаётган этник қозоқ талабаларни чақиртириб, келмаган ҳолда уларнинг онг- оналари ва қариндошларини қаттиқ босим остига олган».

«Хитойга борган ҳолда ҳужжатларини олиб қӯйиб, бермай қӯйишган. Ӯзларини ҳеч қандай сабабларсиз ӯнлаб кунга қамаб қӯйганлар. Ӯша тарафларда яшовчи этник қозоқларга Қозоғистондаги қариндошлари билан гаплашиш, алоқа қилиш қатъиян маън қилинган» дейди анжуманда гапирган Қидирали Ӯрозӯғли.

Шикоят қилувчи фуқаролар Хитой ҳукуматининг этник қозоқларга босим кӯрсатиши «қозоғистонликларнинг норозилигига олиб келиши ва икки давлат ӯртасида сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликка ӯз таъсирини кӯрсатиши» мумкинлигини айтиб, ҳукуматдан мазкур масалани халқаро қонунга мос ҳолда «икки давлат ӯртасидаги ӯзаро битимга мос ҳолда» ҳал қилишни хоҳлайди.

Конференцияга Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, Хитой элчихонаси вакиллари ҳам чақирилган бӯлса- да, улардан негадир ҳеч ким келмаган.

Норози гуруҳ шикоят ёзган юздан ортиқ киши имзо чеккан хатни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига топширган.

– Аслида бу воқеа тӯғрисидаги миш- миш гаплар бироз аввал бошланган эди. Айнан шу масала ҳақида Бутунжаҳон қозоқларнинг қурултойида, тӯғридан-тӯғри давлат президенти Нурсултон Назарбоевга айтилган. Масала ечимини ӯз зиммасига олишга ваъда берганди ӯшанда, давлат президенти. Аммо орадан қанча вақт даган бӯлса-да, масала ӯз ечимини топмаган. Бу ҳозирги шундай ҳолатлардан маълум бӯлмоқда. Ҳатто ушбу масалага доир бироз аввал Хитойдан кӯчиб келган ёзувчи Қул-Керим Елемес президент номига хат ёзган.

Яқинда Қозоғистондаги «Оқ йӯл» демократик партияси етакчиси Озод Перуошев, шу масала бӯйича шахсан ӯзи Хитойга бориб, Пекинда ӯтган дунёнинг сиёсий партиялари I форумига қатнашиб, Хитой давлати йӯлбошчиси Си Жин Пинга ёзилган «Хитойда қамалган 112 этник қозоқ фуқаролари рӯйхати бор хатни» Хитой Коммунистик партияси Марказий Қӯмитасининг Халқаро ишлар департаменти ӯринбосари Шэн Бэйли хонимга топширган.

Партия лидерининг шахсан ӯзи  Пекинга бориши масаланинг ниҳоятда оғир эканини англатади. Бу ҳолатга бироз аввал фейсбук ижтимоий тармоғидаги бир танишимнинг ёзган постига кӯзим тушиб ҳайрон бӯлган эдим. Ӯша  танишам ҳам Хитойдан кӯчиб келган экан. Улар (Хитой) томонда Wechat ижтимоий тармоғидан кӯпроқ фойдаланаркан. Унинг постига кӯра, Хитойдаги энг яқин қариндоши ҳам у билан алоқани узишга мажбур бӯлган. Ҳатто ӯша ижтимоий тармоқда ҳам. Бунга юқорида айтилган Хитой ҳукуматининг чегара ортидаги кишилар билан алоқа қилишни қатъиян маън қилгани сабабдир.

Агар алоқани узишмасалар аҳволи вой бӯлиши турган гап.

Танишимнинг ёзганларини ӯқиб унга чиндан ҳам оғир эканини тушундим. Ӯзингиз ӯйлаб кӯринг, оилангиздан бирортаси қӯшни давлатда яшаса ю, сиз у билан ӯз хоҳишингизга кӯра эмас, ӯзгалар хоҳишига кӯра гаплаша олмасангиз, бу қандай ачинарли ҳолат.

Ҳозирча Хитой томон тутган позиция номаълум, лекин уларнинг иккинчи фарзанд туғилишига рухсат бергани бу Осиё минтақасига, умуман, бутун дунё мамлакатларига жиддий таъсир кӯрсатишни кӯзлагани шубҳасиз аниқ. Хитойлар ҳозирнинг ӯзидаёқ дунё бозорини деярли эгаллаб бӯлди. Улар сонининг кӯплиги билан ҳам оламни забт этиши мумкинлигини унутмайлик.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Иқтисоддаги ўрама гирдоб

Республикада иш ҳақини оммавий равишда оширилишидан мақсад, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ҳамда уларнинг реал даромадларини оширишдир! Бу юқоридаги гап ўта ёлғон гапдир. ...

Риштон туманида  сохта миб ходими қўлга олинди

Шу йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли ...

Қўрқоқни қуваверсанг, охири ботир бўлади

Бобур Маликов ўз вақтида Ўзбекистон  Республикаси Олий суди раиси, Адлия вазири, кейинчалик  Республиканинг Америка Қўшма Штатлардаги элчиси бўлиб ишлаган. 25 йилдан ортиқроқ ...