Ўзбекистонда айрим озиқ-овқат моллари 70-80 фоизгача қимматлади

Ўзбекистонда ун, ёғ, гўшт, шакар ва бошқа озиқ – овқат маҳсулотларининг нархлари сўнгги ўттиз кунда 20 фоиздан 70 фоизгача кўтарилди. Озодлик республиканинг пойтахти ва шарқий, жанубий, ғарбий вилоятларидаги нарх-наволар ошишини ўша жойда истиқомат қиладиган респондентлар ёрдамида ўрганди.

Мақола “Озодлик” сайтидан олинди

Озодликка мурожаат қилган ўзбекистонликларнинг ёзишича, сўнгги кунлар орасида аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлаган.

Андижонлик тадбиркорлардан бирининг айтишича, айниқса, ун, гўшт ва гуруч анча қимматлаган:

– Мана сўнгги бир ҳафта ичида Андижонда гўшт 34 минг сўмдан 36 минг сўмга ошди. Бир литр писта ёғи икки минг сўмга қимматлади. “Авангард” гуруч 3 минг сўм эди, ҳозир 5 минг сўм бўп қолди. “Девзира” 14 минг сўмдан 18 минг сўмга чиқди. Макарон маҳсулотлари ҳам ўртача 70-80 фоизга ошди, дейди андижонлик тадбиркорлардан бири.

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшайдиган ҳайдовчи Абдукаримнинг айтишича, нархлар “потолок” бўлиб кетди:

– Қозоғистондан келтириладиган ун 105 минг сўм эди, ҳозир 150 мингдан камига йўқ. Ёғлар 9 минг эди, 11 минг сўм бўлди. Гўштни 26 минг сўм деб ёзиб қўйибди, 30 мингдан камига сотмаяпти. Айниқса, гуруч ёмон бўлди. Бир ой олдин 3-3,5 минглик гуручлар 5-6 мингга кўтарилди”, дейди сурхондарёлик Абдукарим.

Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги деҳқон бозоридан бозорлик қилиб қайтган Отаназар ака нарх-навонинг кўтарилиши оддий маошга кун кўрадиган одамларни қийин аҳволга солиб қўйганини айтади:

– Бозордаги нархлар даҳшат бўп кетипти, баъзи озиқ-овқат моллари дяерли икки бараварга қимматлади. Қозоқ унининг бир қопи 120-130 минг сўмга чиқди. Маошга яшайдиган одамларга қийин бўлди. Чунки, ҳар сафар маош ва пенсиялар 10-15 фоизга оширилиши ортидан, бозордаги нархлар 30-50 фоизга қиматлайди, дейди Отаназар ака.

Тошкент шаҳрининг Чорсу бозорида тадбиркорлик қиладиган Жаҳонгир Шосалимовни 9 декабрь куни бозордаги нархларни мониторинг қилиб чиққанини айтар экан, биринчи октябрга нисбатан нархлар 20-30 фоизга кўтарилганини айтди:

– Мен ҳозир бозорни айланиб чиқдим. Биринчи октябрга нисбатан солиштириб айтаман. Асосан қўй гўшти кўтарилибди, бир ярим-икки минг сўмга ошган, 35 мингдан сотиляпти. Мол гўшти ҳам минг сўмга кўтарилган. Уннинг олий сорти бир килоси 3 минг, биринчи сорти 2,5 минг. Тухум ҳам 650 сўмдан 700га чиқиб олибди. Бўлка нон ҳам 50 сўмга қимматлаб 700 сўм бўпти,дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Тадбиркорнинг айтишича, нарх наволарнинг ошишига учта омил сабаб бўлган:

– Биринчиси, валютанинг эркинлаштирилиши, яъни долларнинг расмий курси ошганлиги билан боғлиқ. Чунки энди импорт молнинг таннархи ҳам ўз-ўзидан ошади ва бу ички бозорга таъсир қилмасдан қолмайди. Иккинчиси, маош, пенсия ва стипендияларнинг 1 декабрдан 15 фоизга оширилганидир. Чунки, бу Ўзбекистон иқтисодий ҳаётида синаб кўрилган нарса. Шунинг учун кам таъминланган оилалар ва камбағаллар шу ойлик ошмай турсин дейишади. Учинчи сабаб эса, мавсумий омил. Ҳар йили янги йилдан аввал нархлар бир кўтарилиб олади, дейди тадбирrjр Жаҳонгир Шосалимов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Элмурат хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори бўлди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқармасининг раҳбари бўлиб ишлаган Элмурат Хаитметов истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директори этиб тайинланди. ...

Андижонда беморнинг ўғли шифокорни қўлини боғлаб, устидан бензин сепди

Жорий йилнинг 21 август куни Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган бемор Аҳмедова Инобатхоннинг ўғли томонидан мазкур тиббиёт муассасасининг ортопедия ...

Барча транпорт воситалари чироғини ёқмай юрса бўладими?

Ҳукумат қарорига кўра, куннинг ёруғ вақтида қуйидаги ҳолларда яқинни ёритувчи чироқлар ёқилиши керак: транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда; ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400