Эврил Туронни қутлаймиз

Бугун том маънодаги элсевар, атоқли, туғма иқтидорли адиб, закий инсон Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) ӯзининг 75 ёшини қаршилаётир.

Эврил Турон ӯтган асрнинг биринчи ярмида босқинчилар томонидан “босмачилик ҳаракати” деб аталган манфур қарашга қарши “Туманли кунлар” (“Боғдон қашқири”) отли қисса ёзган.

Ёзувчи ушбу қиссасида миллат озодлиги учун курашган мардларни Ватан қаҳрамони сифатида қаламга олган. Асл босмачилар эса босқинчилар эканлигини бадиий образлар орқали моҳирона баён қилган.

1980-90 йилларда жамоатчиликка кенг танилган ӯзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов 1999 йилда Тошкентда юз берган портлашларга алоқадорликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган. 17 йил туҳмат ва сохта айбловлар билан қамоқхонада ӯтириб, 2014 йилнинг 19 апрелида озодликка чиққан.

Ёзувчи қамоқдалиги пайтида кӯрмаган азоби, тортмаган дарди қолмаган. Соғлиғидан айрилган.

Атоқли ёзувчи

Эврил Турон Ӯзбекистон мустақиллиги учун совет даврида курашган ёрқин сиёсатчилардан бири сифатидаа эътироф қилинади.

Адибнинг “Ӯлмас қоялар” асари совет даврида тақиқлаб қӯйилган эди. Унинг бутун китоблари ватани, миллати шаъни ва шонли тарихи ҳақида ёзилган.

Китоблари Франция, Англия, Олмония, Америка, Канада, Туркия, Норвегия каби мамлакатларда босилган. 2016 йилда романлари Буюк Британия адиблари томонидан Нобель мукофотига тавсия этилган. Европа ва Америкадаги туркистонлик ёзувчилар адибни Халқаро Турон Ёзувчилар Иттифоқига раис этиб сайлашган.

Ҳар қандай замон, ҳар қандай шароитда ҳам адолат томонида турган таниқли адибни туғилган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Адибга соғлик, саломатлик, узоқ умр тилаймиз. Келгусида барча режалари амалга ошишига тилакдошмиз.

Камоли эҳтиром билан “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси Баҳодир Хон Туркистон ҳамда Ҳаракат фаоллари ва “Мулкдор” сайти жамоаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чингиз айтматов:қиёмат 49-қисм

Лекин  бўриларни  учратмади.  Шундан  сўнг  дунё  кўзига  қоронғу  кўриниб,  уйга  қайтди. Лекин  бари  бир  уйқу  келмади.  Қоронғуда  анчагача  тўлғаниб  ётди,  миясини  ...

Мeҳробдан чаён-танийсанми шу жажжи қизни?

Фалакми кажрафтор, турмушми бемаза, ҳар ҳолда Анварларнинг толеъи яна пастлик қилди. Бир кун Анорбиби биравникида юмуш қила туриб тўсиндан оғриб қолди, бир соатнинг ичида ...

Инқилоб

21. ИНҚИЛОБ Юсуфбек ҳожи устида бояғи кимхоб тўни билан Шайхантаҳурнинг Занжирлиғига етиб, гузарда йиғилиб ўлтурган ва ўзига салом бериш учун ўринларидан турган халққа хитоб ...