Нега Японияда ўқитувчилар куни йўқ?

Бугунги кунда интернетсиз бирор иш қилолмайдигандек, у бўлмаса бир нарса одамга етишмаётгандек туюлаверади. Интернетдан тўғри фойдалансангиз, берари мўл. Лекин,сал нотўғри фойдаланар экансиз, жиддий муоммоларга дуч келишингиз аниқ. Кечирасиз, аслида гап бошқа мавзуда эди.  Фикримни яхшироқ тушинтириш мақсадида шундай бошлашни лозим топдим.

Айтмоқчи булганим, яқинда шу интернетдан ўқитувчиларлар тўғрисида турли хил мақолаларни қараб ўтириб, Япония мамлакати ўқтувчиларига хавасим келди. Японлар ўқитувчиларни ўз президентларини хурмат қилгандай мулозамат кўрсатар экан. Мақолани ўқиб ўтириб, қанийди бизни давлатда ҳам шундай бўлса экан деб қолдим. Ўз бошидан ўтган воқеаларни ёзган киши мақолада номаълум шахсдек, аммо менимча у киши МДҲ давлатларининг биридан эканлигини таҳмин қилдим. Унинг ёзганларини ўзингиз ўқиб кўринг.

«Бир куни Япон хамкасбим Ямамотодан -Японияликлар устозлар байрамини қандай нишонлайдилар? – деб қизиқиб сўрадим. Менинг саволимга ажабланган у: – бизда устозлар байрами йўқ, -деди.

Унинг жавобини эшитиб, хайрон бўлиб қолдим. Ишониш, ишонмасликни билмай хаёлимда, «иқтисодиёти, таълими, техникаси шундай ривожланган мамлакатда, устозларга уларнинг қилган меҳнатларига шунчалик беэътибормикан? – деган савол пайдо бўлди.

Бир куни ишдан сўнг Ямамото мени уйига меҳмонга чақирди. У мактабдан сал узоқроқда турганлиги сабабли, биз унинг хонадонига метро билан бордик. Кечаси кўча сал тиқилинч. Метрода ҳам одам кўп. Тепадаги учлагичдан маҳкам ушлаб олганман. Бир пайт ёнимда ўтирган отахон менга ўз ўрнини бўшатиб берди. Бирданига ўзимга нисбатан бундай мулозаматни кўриб тушунмадим, қариянинг бу харакатини қабул қила олмадим. Лекин, у ўтирмаслигимга қўймади. Ўтиришга мажбур бўлдим.

Метродан чиққач, Ямамотадан  бояги оқсоқолнинг буниси нима қилгани деб сўрадим. Хамкасбим менинг кўкрак нишонимни қўли билан кўрсатиб, шундай деди:

-Қариянинг кўзи сенинг кўкрак нишонингга тушган бўлса керак, сенинг мартабангга яраша ўрнини берди.

Ямамотонинг уйига биринчи марта бораётганим учун, ҳеч нарсасиз боришни ноқулай сездим. Совға олганим яхши деб ўйладим ва фикримни Ямамотога айтдим. У бўлса буни яхши қабул қилди. Йўл чеккасида устозлар учун имтиёзли дўкон бор деб қолди. Мен яна кутулмаган ҳолатга дуч келдим:

-Енгилликлар фақат устозларга бериладими? – деп суриштирдим.

Ямамото эса:

-Япон давлатида устоз – энг обрўли касб, хурматли киши. Япон хунармандлари, устозлар уларнинг дўконларига кирсалар, қалпоқларини осмонга отади. Мартабаси ортиб, қувониб кетади, – деди.

Япония мамлакатида хизматда бўлганимда жуда кўп маротаба «Устоз»га деган узгача хурматнинг гувоҳи бўлдим. Метрода уларга ажратилган алоҳида ўринлар мавжуд. Шахсан улар учун солинган дўконлар саноқсиз. Ҳар қандай транспортга чиқиш учун навбатсиз ўтишади. Япон устозларига ажратилган байрамнинг кераги ҳам йўқ».

Ҳа, дўстлар биздачи?. Бизда аксинча десам нотўғри бўлмас. Бир пайтлар ўқитувчиларнинг шу ачинарли аҳволига куйиб кетганидан раҳматли Хожибой Тожибоев ҳам, бу аччиқ хақиқатни хазил билан айтган эди: «Ўқитувчилар-ми, чиқариб ташла. Тракторчини киргиз». Ёдингиздадир шу сатрлар.

Бизда шундай азиз инсонларни сўкадиган, урадиган, тепадиган, аямай ишлатадиган ўзбошимча, нўноқ хокимлар бор экан биз Японларнинг ҳозирги даражасига кейинги юз йилда ҳам ета олмаймиз. Сизга жавоб бераман…

Муаллиф: Нур Дўст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шермурод тоғай: кино тўғрисида

Шермурод Тоғай Кеча президентимизнинг кино олувчилар тўғрисида режиссёр ва адиблар билан учрашувини кўрар эканман, менда бир фикр пайдо бўлди. (more…)

Ӯзбекистонда инсон тақдири уй ҳайвоничалик ҳам бӯлмаганими?

Ӯзбекистонда норасмий маълумотларга қараганда айни пайтда бир миллион атрофида Ӯзбекистон фуқаролигига эга бӯлмаган ватандошлар бор. Бироқ бизга исми-шарифи сир сақланиши ...

24 оилада суннат тӯйи

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимлиги рӯзаи рамазон ойида хайрли ва эзгу ишга қӯл урди. (more…)