Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков яқин кунларда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш вақтида айтиб ўтди.

Мақола kun.uz сайтидан олинди.

«Бир йил ичида ҳамма қўшниларимиз билан муносабатларни яхшилашга эришмоқдамиз. Қўшниларимизга ён бериб, яхши гапиришимиз, муносабатни бошқачароқ қилишимиз керак. Келгусида Қирғизистоннинг янги президенти Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини билдирди, биз қабул қилдик. Муаммоларимиз бўлган бўлсаям, қўшнимиз», деган президент.

Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонганди. У 24 ноябрь куни лавозимга киришди ва биринчи давлат ташрифини Россияга, 29 ноябрь куни амалга оширди. Кейинроқ у Қозоғистонда ҳам бўлди.

Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида Қирғизистонга ташрифни амалга оширганди. Кейинроқ, 5-6 октябрь кунларида қўшни давлатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга келди.

У партиядоши Сооронбай Жээнбековни ўз иши давомчиси деб атаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон бензинини ўзбекистонга экспорт қилмоқчи

Қозоғистон бензин маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қилиш учун барча шароитлар яратилди, мамлакатга импорт бензин кириб келиши эса келаси ҳафтадан бошланиши мумкин. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон автоташувчилари туркияга 30 кун муддатга визасиз кириши мумкин

Туркия Ўзбекистон автоташувчилари учун 30 кун муддатга визасиз кириш тартибини жорий қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб ...

Ўзбекистони фуқаролари биринчи марта давлат томонидан туркияга ишга жўнатилади

Ўзбекистон биринчи марта Туркияга ишлаш учун ташкиллаштирилган тарзда одам юборади. Бу ҳақда 12 март куни Podrobno.uz нашри Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб хабар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400