АҚШда ўзбекистонлик аёл 150 млн долларлик фирибгарликни амалга оширгани аниқланди

АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик фирибгарлик схемаси фош қилинди, деб ёзади Gulf Lifestyle Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалесга таяниб. Ундан етган зарар қарийб 150 миллион долларни ташкил қилди.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди.

Ушбу иш бўйича 20 киши, шу жумладан, шифокорлар ва Нью-Йорк полиция бошқармаси жарроҳи қўлга олинди. Улар Medicaid ва Medicare давлат дастурларини алдаш учун кам таъминланган бруклинликларнинг заифликларидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг кўпчилигини собиқ совет республикалари фуқаролари ташкил этади.

Прокуратура маълумотларига кўра, фирибгарлик схемаси бошида 35 ёшли Кристина Мирбобоева турган, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, у АҚШга Самарқанддан келган. Ҳеч бўлмаганида, у ерда у мактабни ва ОТМни битирган. Фирибгарлар 2015 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 30 ноябригача давлатнинг камида 146 миллион доллар маблағини ўзлаштирган.

Фирибгарлик шундан иборат эдики, махсус ёлловчилар ижтимоий имтиёзлар бериладиган одамларга суғурта олиб, схема таркибига кирадиган клиникалардан бирида тиббий кўрикдан ўтишга рози бўлиши учун 30—40 доллар таклиф қилган.

Потенциал беморларни асосан кам таъминланган шаҳарликлар яшайдиган жойлардан, хусусан, Ист Нью-Йоркдаги қашшоқлар учун бепул емакхона ва Бушвикдаги ишга жойлашиш марказидан излашган. Рекрутерлар ҳар битта ёлланган бемор учун 30 дан 50 долларгача олган.

Давлат суғуртасига эга киши айтилган тиббий офисга бир марта келиб, у ерда унга мутлақо кераксиз бўлган 25—50 долларлик муолажани олиши кифоя бўлган, шундан сўнг унинг суғурта полиси рақами тиббий кўрикка пул олиш учун кўп маротаба ишлатилган.

Алдов йўли билан олинган пуллар бутун дунё бўйлаб жойлашган қалбаки компаниялар орқали «ювилган».

Мирбобоеванинг ўзи ижтимоий тармоқларга доимий равишда ҳашаматли саёҳатлари ва қимматбаҳо харидлари суратларини қўйиб борган. Бундан ташқари, у Бруклиннинг энг нуфузли қисмидан 3,25 миллион долларга апартаментлар сотиб олган, унинг шерикларидан бири эса Брайтон-Бич ҳудудидан 2,8 миллион долларга хонадон харид қилган.

Фирибгарликда қатнашган Нью-Йорк полиция бошқармаси жарроҳи сохта анализлар «расшифровкаси» учун жавоб берган. Айни пайтда уларнинг барчаси ҳибс остида сақланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)

Ўзбекистон ва беларусь ўртасида 300 млн долларлик шартнома тузилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ...

Маслаҳат жек ма: “30 та идора мени ишга олишни рад қилган”

Forbes журналига кўра, Осиёнинг энг бой кишиларидан бўлган Жек Манинг бугунги бойлиги  $37,4 млрд. долларни ташкил қилади. Аммо, миллиардер ҳаётида шундай синовли кунлар ...