БМТ: Дунё иқтисоди бу йил 3 фоизга ўсди

Жорий йилда жаҳон иқтисоди 3 фоизга ўсган. Бу 2011 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бунга Россия, Бразилия, Аргентина ҳамда Нигериядаги ижобий ўзгаришлар туртки бўлган, деб ёзади “Озодлик” сайти.

БМТнинг 11 декабрь куни эълон қилинган йиллик ҳисоботида ёзилишича, глобал иқтисодий ўсишга Хитой ва бошқа Осиё давлатларидаги ўсишлар туртки бўлган. Россия ва бошқа ривожланаётган давлатларнинг таназзулдан чиқа бошлагани ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Россиянинг нефтга асосланган иқтисоди учун глобал миқёсда нефть нархларининг ошгани қўл келган. 11 декабрь куни Brent маркасидаги нефть нархи бир баррель учун 65 долларга кўтарилди. Бу 2015 йилнинг июнидан бери кузатилган энг баланд нархдир.

“Ривожланаётган иқтисодлар глобал ўсишнинг асосий турткиси бўлиб қолмоқда”, дейилади БМТ ҳисоботида. “2017 йилда глобал ўсишнинг деярли ярми Шарқий ва Жанубий Осиёга мос келди, чунки ҳар икки ҳудуд тез суратда ўсмоқда”.

Ҳисоботга кўра, жорий йилда кузатилган ўсишнинг учдан бир қисми учун биргина Хитой иқтисоди масъулдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...

Элни севсанг, эл севар

Сирдарё, сир-дарё... Сирдарёнинг ичи тўла сир, ичи тўла ҳасрат экан.  Ӯзимизча дарё қирғоқларида яшовчи аҳоли унинг саховати, муруввати туфайли тўкин, бахтли, фаровон яшайди, ...

Ақш хайрихоҳлиги нечоғли устун?

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга жорий йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон ...