“Бирдамлик” Эврил Турон билан бирга

Эврил Турон атоқли ёзувчимиз Мамадали Маҳмудовнинг адабий тахаллуси. Эврил Турон номи тилга олинганда кӯз ӯнгимизда қадим Туронни, Туркистон юртини кӯтаринки руҳда, юксак пафосда тараннум этган, Турон элининг ҳаққоний тарихини, ӯтмишини, кечмишини баралла ёзган ва кенг кӯламда тарқатган, бунинг натижасида ҳар хил тазйиқу тақибларга учраган, шундай бӯлса-да, руҳияти чӯкмаган, қалби сӯнмаган исёнкор адиб Мамадали Маҳмудов кӯз ӯнгимизда гавдаланади.

Ҳа, дарҳақиқат, Мамадали Маҳмудовнинг асарларини ӯқиган киши қадим Турон ҳамда Туркистоннинг азалий ва абадий фожеаларини, қайғусию кулфатини чуқур уқишга мушарраф бӯлади.

Қадим она тилимизнинг бебаҳо ва гўзал бойлигини дилдан ҳис этади, аждодларга, буюк бобокалонларимизга нисбатан меҳр-муҳаббати жӯш уради. Исёнкор асарлари туфайли шӯролар даврида ҳар хил кӯргуликларга гирифтор бӯлган Мамадали ака мустақиллик даврига келиб ҳам рӯшнолик кӯрмайди.

Тӯғрисӯзлиги, адолатпарварлиги туфайли туҳмату бӯҳтонларга учраб, умрининг 17 йилини Каримов зиндонларида ӯтказишга мажбур бӯлади.

Бугун даврининг чиғириқларидан эсон-омон ўта олган, мустақиллик даврининг қатағон тегирмонларидан бутун чиқа билган, эл севган ардоқли адибимиз Мамадали ака Маҳмудов “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг етакчиси, таниқли сиёсатчи ва мухолифат фаоли, довюрак ташкилотчи, сахий ва жӯмард инсон Баҳодир Хон Туркистоннинг ташаббуси билан ӯзининг 76 ёшини пойтахтдаги дӯсту ёрлари, ҳаммаслаклари, ҳамфикрлари билан кенг нишонладилар.

Тадбирда “Бирдамлик” ХДҲ аъзолари ва ҳаммаслаклари иштирок этиб, жонкуяр адибимиз Мамадали Маҳмудовни туғилган кунлари муносабати билан қутладилар.

Хусусан, академик Марат Зоҳидов, олим Равшан Латипов, техника фанлари доктори Абдураҳмон Ражабов, таниқли шоира ва мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова, санъатшунос олим ҳамда бир неча фильмлар режиссёри ва қатор сценарийлар муаллифи Санжарали Имомов, “Бирдамлик” ХДҲнинг Ӯзбекистон Республикаси бӯйича етакчиси Қаҳрамонхон Муҳаммад ва бошқалар ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид таъсирли ва жӯшқин сӯзлар айтиш билан бирга адибни туғилган куни билан табрикладилар.

Учрашув давомида қадрли адибимиз Мамадали Маҳмудовга “Бирдамлик” Халқ Демократик ҳаракатининг Ӯзбекистон Республикаси бӯйича етакчиси, ушбу тадбир ташкилотчиси Қаҳрамонхон Муҳаммад оқсоқол адибимизни қутлаб, унга тӯн кийдирилар.

Тадбир қизиқарли ва мазмунли ӯтди.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодир хон туркистон таваллуд топган кун

Бугун 31 октябрь таниқли сиёсий арбоб, нуфузли мухолифатчи, ишбилармон ва жонкуяр раҳнамо, "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг таваллуд ...

 қани ўша оппозиция? 

Бугун Ўзбекистонни бошқараетган ҳукумат ,Ҳурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта бунёдкорлик ишларини амалга оширмоқда. Бобомиз Амир Темур " Бизнинг ...

14 январь ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Ҳурматли юртдошлар! Қадрли Ўзбекистон Қуролли Кучлари хизматчилари ва фахрийлари, офицер ва генераллар, аскарлар, сержантлар ҳамда "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400