Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес-форуми бўлади

ҚР президенти Сўўронбай Жеенбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида 13 декабрь куни Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнесфоруми бўлиб ўтади. Бу ҳақда 12 декабрь куни журналистлар иштирокида бўлиб ўтган брифингда ҚР президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Айзада Субақожоева маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, тадбирда иштирок этиш учун 100 га яқин қирғизистонлик тадбиркор президент билан Ўзбекистонга йўл олади. «Гап бу ерда ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш, автотехника воситаларини, маиший техникаларни йиғиш мақсадида қўшма корхона ташкил этиш, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотларини йўлга қўйиш ҳақида бормоқда. Раҳбарларимиз ўзаро келишганларидек, уларнинг фаолияти жуда кенг бўлиб, тадбиркорлар ва хўжалик субъектлари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқалар йўлга қўйилишига шароитлар яратилган», – дея таъкидлади Айзада Субақожоева.

Сўўронбай Жеенбековнинг ташрифи арафасида Жўқўрғу Кенешнинг иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси 12 декабрь куни шошилинч равишда Иссиқ-кўл соҳилидаги тўртта пансионатни Ўзбекистонга қайтариш борасида қарор қабул қилди.

– Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида мана шу пансионатлар борасида келишувга эришилган эди. Биласиз, Қирғизистон бу иншоатларни қайтариб олганидан сўнг, Ўзбекистон АҚШдаги Халқаро арбитраж судига мурожаат қилган эди. Айни дамда бу иш судда кўриб чиқилмоқда. ҚР ҳукумати бу муаммо ҳуқуқий йўл билан ҳал бўлишига умид қилмоқда.

ҚР бош вазириннг ўринбосари Дайир Кенекеевнинг сўзларига қараганда, Келишувга кўра, пансионатлар жойлашган ер ҚР мулки бўлиб қолаверади, мазкур соғломлаштириш пансионати фаолиятини ўзбек томони юритади. Шу билан бирга ўзбек томони бу иншоатларни жаҳон даражасидаги уч-тўрт юлдузли меҳмонхоналар даражасига олиб чиқади. Пансионатлар ходимларининг 80 фоизини ҚР фуқаролари ташкил қилиши борасида алоҳида пункт бўлади.

Иссиқ-кўл соҳилидаги Ўзбекистонга тегишли тўртта пансионат – «Роҳат-НБУ», «Олтинқум», «Дилором» ва «Бўстон» 2016 йил 4 апрелда Қирғизистон ҳукумати қарори билан ҚР мулкига ўтказилган эди. Бу қарор Ункур-Тоодаги вазият кескинлашган бир вақтда қабул қилинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Руминияда уч кундан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти

Бухарест. 2018, 12 август. Руминияда уч кундан ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган кўп минг кишилик норозилик намойишлари давом этмоқда. Пойтахт Бухарестда 12 август куни ...

Мирзиёев ўзбек космонавти россия ракетасида космосга парвоз қилишига умид билдирди

Ўзбекистон ўз вакили яқин вақт ичида Россия ракетасида космосга парвоз қилишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ...

Япониянинг собиқ бош вазири синдзо абэга суиқасд қилинди

Япония ҳукуматининг собиқ бош вазири Синдзо Абэга суиқасд қилингани сабабли инқирозли штаб тузилди. «Киодо» ахборот агентлигининг хабар беришича, штабни бош вазир Фумио ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400