Музокаралар ижобий ҳал бӯлмоқда

21-22 декабрь кунлари Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида Сурия давлатига тегишли навбатдаги музокора бӯлиб ӯтади. Бу ҳақида Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги сайтида хабар берилган.

Вазирлик тарқатган хабарга кӯра, тарафлар яқин кунларда бӯладиган музокарада қӯлга олинганларни озод этиш, вафот этганларнинг майитларини қариндошларига топшириш ҳамда йӯқолганларни қидириш бӯйича ишчи гуруҳини тузиш тӯғрисидаги қарор қабул қилишни режалаштирган.

Шуниингдек, музокара иштирокчилари Суриядаги хавфсиз ҳудудларнинг ишлари қандай аҳволда эканини муҳокама қилиб, ЮНЕСКО объектлари билан Сурияни миналардан тозалаш тӯғрисида биргалик қарор қабул қилиш ниятида эканликларини билдирган.

Октябрь ойида ӯтган еттинчи учрашув ниҳоясига кӯра, кафиллик қилувчи мамлакатлар қарши тарафларнинг сиёсий аҳволини тартибга келтириш учун ишончни кучайтиришга, шунингдек, ҳибсдагиларни озод қилиш тӯғрисида чора-тадбирлар кӯриш ва шунга ӯхшаш ишларни бажариш кераклиги ҳақида қӯшма баёнот қабул қилган.

Бундан ташқари, тарафлар БМТ орқали Женева процеси бӯйича миллий суҳбат конгрессини чақиришни режалаштирган.

Ҳозирги кунда Қозоғистоннинг пойтахти сиёсий анжуманлар марказига айланган Ӯрта Осиёдаги ягона шаҳардир.

Шу кунгача қанчадан-қанча музокаралар ӯтказилди. Бир неча маротаба сиёсий анжуманлар ташкиллаштирилди.

Деярли ҳаммаси ижобий ҳал бӯлмоқда. Келаси ҳафтада ӯтажак музокарада ҳам, дунёнинг бир қанча мамлакатларидан келадиган ӯткир сиёсатчилар албатта, ушбу масала ечимини ҳам топамиз деган ниятда келишига ишонаман.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркия бесоқолбоз тожикни юртига депортация қилди

Туркия ҳукумати Истанбулдаги кўнгилочар марказлардан бирида ишлаган бесоқолбоз тожикни ўз юртига жўнатиб юборди. Депортация тўғрисидаги қарор ёш йигитнинг қонида ОИВ ...

«арсенал» янги даврга қадам қўймоқда. эмерининг плюслари ва минуслари

Лондон шимолида инқилобий ҳаракатлар бошланди. «Арсенал» узоқ кутишлардан кейин янги бош мураббийга эга бўлди. (more…)

2017 йилда ақшдан бошпана сўраган россияликлар сони рекорд даражада бўлди

2017 йилда 2664 нафар россиялик АҚШдан бошпана сўради. Бу – охирги 24 йил ичидаги мутлақ рекорд бўлиб, 2016 йилда бошпана сўраганлардан 39% кўпдир. (more…)