Қирғизистон ва Ўзбекистон Ўш-Тошкент йўналишида авиарейслар очилишига келишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Сўўронбай Жеенбеков билан учрашувда, улар транспорт алоқаси тўғрисида келишиб олишганини маълум қилди.

Унинг айтишича, томонлар автобус йўналишлари, шунингдек, нафақат Тошкент-Бишкек, балки Тошкент-Ўш ўртасида авиарейслар очилиши борасида келишиб олишган. «Катта талаб бор. Биз Бишкек-Тошкент авиақатновларини икки баробарга кўпайтиришни ҳоҳлаймиз. Талаб бор», – деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти шунингдек, темирйўл қатнови бўйича ҳам келишув борлигини маълум қилди. «Қирғизистонда ажойиб Иссиқкўл бор. Одамларимиз биз авиақантовларни йўлга қўйишимизни истайди, биз Иссиқкўлгача темирйўл қатновини йўлга қўйишга келишиб олдик. Қўшнимизда, Ҳудо томонидан инъом этилган ажойиб жой бўла туриб одамларимиз нима учун узоққа бориши керак. Транспорт-логистика масаласида биз олдинга силжидик», – деди Шавкат Мирзиёев.

Мирзиёев шунингдек “биз чегара масалалари бўйича олдинга силжидик”,деди. Унинг сўзларига қараганда, масалалар бор, бунинг учун президентларнинг иродаси керак. «Менинг фикримча, бизда ирода бор. Тассавур қилинг, биз бир йилда чегараларнинг 85 фоизни аниқладик. Бу- йўлнинг бошланиши. Аста-секинлик билан белгилаймиз», – деди Ўзбекистон раҳбари.

Сўўронбай Жеенбеков Тошкентга 13 декабрь куни келди. Бу унинг президент сифатидаги илк ташрифи. Жеенбеков Тошкентга келиши билан дастлаб Мустақиллик майдонида бўлди. Олий мартабали меҳмон ҳуррият, порлоқ истиқбол ва эзгу ниятлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Сўўранбай Жеенбеков шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов хатоларини такрорламаслик учун ҳам, уни шахсиятини ман қилмаслик керак

ОАВларида тарқалаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон янги ҳокимияти мамлакат ахборот тизимида Ислом Каримов номини тилга олмаслик борасида яширин кўрсатма берибди. Ислом ...

Ҳозир боксда коррупция йўқ, лекин ҳар доим ҳам шундай бўлмаган

Repost.uz муҳбирининг хабар беришича, Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган Мodul5 лойиҳаси давомида боксчи Шаҳрам Ғиёсов боксдаги коррупция тўғрисида ҳам тўхталиб ўтган. ...

Ўзбекистонда 2 млн киши тўйиб овқат емаяпти

Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3 фоизни ташкил этади. Бу тахминан 2 миллион киши, дегани. Бу ҳақда Ўзбекистон ...