Янги йилдан молия ва солиқ органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Фармон маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш ва номарказлаштириш асосида ҳудудларни комплекс ривожлантиришни барқарор молиялаштириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, янги иш жойлари яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш ҳисобига солиқ салоҳиятини кенгайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда уларнинг масъулиятини оширишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қуйидагилар маҳаллий бюджетлар даражасида солиқ-бюджет сиёсатининг устувор вазифалари этиб белгиланмоқда:

1. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг аниқ турларини уларга бириктириб қўйиш орқали маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш;

2. Вилоятлар, шаҳар ва туман бюджетларини субвенциядан чиқариш, уларнинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган қарамлигини босқичма-босқич қисқартириш, бунинг асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари эркинлиги ва масъулиятини ошириш;

3. Маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш учун тизимли асосда қўшимча резервларни аниқлаб бориш;

4. Депутатлик ва жамоат назоратини кенг жалб қилган ҳолда, маҳаллий бюджетларни шакллантиришнинг шаффофлигини ва унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

5. Маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш ҳамда харажатларининг тасдиқланган параметрларини ўз вақтида, мақсадли молиялаштириш, ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилмани янада ривожлантириш ва тегишли даражада сақлаб туришни таъминлаш устидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, молия ва солиқ органларининг жавобгарлигини кучайтириш.

Янги ўрнатилаётган тартибга кўра, даромадлар манбалари ва харажатлар турлари кесимида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманларининг (шаҳарларининг) маҳаллий бюджетлари параметрлари, шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманлари (шаҳарлари) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида йил чораклари кесимида атрофлича кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига қуйидагиларни назарда тутувчи жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилади:

а) солиқ ва молия органлари раҳбарларини уларнинг лавозим маошларидан 50 фоизгача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:

  • маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилгани учун 10 фоиз миқдорда;
  • бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз миқдорда;
  • маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз миқдорда;

б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмагани учун уларнинг лавозим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкцияларини қўллаш, шу жумладан:

  • маҳаллий бюджет прогнози бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда;
  • маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги оширилгани учун 10 фоиз миқдорда;
  • маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда.

Молия ва солиқ органлари раҳбарларини мукофотлаш ҳамда жавобгарлик чораларини қўллаш молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра амалга оширилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)

Ўз уйимда ижарачиман!

Журналист бўлиб фаолият юритаётганимга ҳам 30 йил бўлди. Пойтахтда яшаб ижод қилиш жудаям қийин экан. Доимий “прописка”м 35 йилдан буён Қибрай туманида. 20 йил деганда 1 ...

Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400