Ўзбекистон учун 1948 йилда АҚШда имзоланган конвенция кучга кирди

2017 йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси учун 1948 йил 9 июлда Сан-Франциско шаҳрида (АҚШ) имзоланган Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли конвенцияси кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди.

«Ўзбекистоннинг ушбу конвенцияга қўшилиши 1948 йилдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон декларациясида ўз ифодасини топган, ҳар бир инсоннинг уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқини кафолатловчи ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи умумэътироф этилган меъёрларга ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларига мамлакат содиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади», — дейилади хабарда.

Ҳужжат илғор халқаро тажриба асосида касаба уюшмаларини янада ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ариқдаги олтовлон: воқеа оққўрғон туманида бўлган, воқеа жойида ўзбекистон бош вазири ўринбосари зоир мирзаев бўлгани айтилмоқда

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларни портлатган ариқдаги олтовлон сурати, «Кун.уз»нинг хабар беришича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, «Абдуносир Ғулом» фермер хўжалиги ...

Нато: «биз швеция ва финляндия бўйича 30 иттифоқчини яраштириш устида ишлаяпмиз»

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг, Швеция ва Финляндиянинг 30 иттифоқдош мамлакатларни барчасини аъзолик аризалари асосида яраштиришга ҳаракат қилаётганини , Туркиянинг ...

Россия украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилади

Россия кучлари Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилада. Бу ҳақда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Telegram-каналида эълон қилинган видео мурожаатида айтиб ўтди. Унга ...