Ғарб цивилизацияга ружу қӯйиб, канализацияга тушманг!

Ёзажак янгиликни эшитган пайтимда мен қӯшни Қозоғистонда эдим.  Квартирада бирга яшайдиган қозоғистонлик дӯстим эрталаб менга: — Нур, янгиликларни ӯқидингми? –деб қолди.  У ҳар доим мен ҳали эшитмаган, менинг билишим керак бӯлган янгиликлар бӯлсагина шундай деб сӯрарди.

Мен эса яна нима айтиб лол қолдираркан деб, “қайси янгиликлардан бирини айтасан, дедим.

— Сенинг юртингда ёш қизларнинг бокиралигини текширишаётган экан, – деб қолди.

Бу гапни эшитган чоғимни ҳозир эсласам, ӯша пайтда қулоғим кар бӯлиб қолса эди, деб тилардим.

Дӯстимнинг гапларидан кейин нима дейишни ҳам билмай, ӯтирган жойимда қотиб қолдим.

Ҳатто тилим айланмай қолди. Миямда бу нима деган гап, бу не шармандалик? -деган саволларга жавоб излардим.

Аҳволимни пайқаган дӯстим, яқин келиб елкамга қӯлини қӯйиб, – қаттиқ хафа бӯлганинг кӯзларингдан сезилиб турибди, бу ерда сенинг айбинг йӯқ, бу кунлар ҳам ӯтиб кетади, – дея мени овутмоқчи бӯлди.

Ростдан қаттиқ хӯрлигим келди. Гапларига ишонгим келмади. Чиндан ҳам шундаймикин ё ҳазиллашдимикин, деб қоқилиб суриниб компьютеримни ёқдим. Интернетга қарадим.

Не кӯз билан кӯрайки, дӯстимнинг гаплари ёлғон эмас экан. Ӯша кунги ишларимни йиғиштириб қӯйиб ётдим. Кӯчага ҳам чиқмадим. Ҳеч нарсага кӯнглим чопмади. Ётиб олиб қишлоғимни ӯйладим. Маҳалладаги сингилларим кӯз ӯнгимдан кетмади.

Эртага қишлоққа борсам, кӯз кӯзга тушганда ҳеч нарса бӯлмагандай қандай юриш мумкинлиги ҳақида ӯйлаб қийналдим.

Бошқа пайт калавани учи чиққанидан юлиб олиб ёзадиган бу ҳолатни ёзишга қӯлим бормади.

Нима ёзаман? Қандай ёзаман? Ӯз юртимнинг, ӯзимнинг қора кӯзларимнинг ор- номусига тегадиган гапни ёзгандан, ӯз бармоқларимни ӯзим кесиб ташлаганим яхши эмасми – дея ёзмасликка аҳд қилдим.

Лекин қишлоққа қайтгач, маҳалладаги мана бу воқеани эшитгандан кейин ёзишга мажбур бӯлдим.

Кечки овқатдан кейин кӯчада йигитларнинг овози эшитилгач кӯчага чиқдим. Бироз кӯнгил ёзгани ёнларига бориб гапларига қулоқ тутдим.

Гап қӯшни маҳаллада яшайдиган, мактабни биздан бир йил олдин битирган Акмал исмли йигит ҳақида эди. Ӯтган йили баҳорда тӯйи бӯлганини эшитгандим. Йигитларнинг гапига қараганда янгамиз кетиб қолганмиш.

«Энди қайтмайдиган бӯлиб кетибди» -деб қолди бир пайт. – Нимага? Тинчликмикан? Ёмон боламасди-ю.

Жоним ачиб шундай сӯрагандим, жавобни эшитиб сӯраганимдан пушаймон бӯлиб қолдим: «Э брат, унинг ёмонлиги ҳақида гап йуқ. Ҳамма айб янга деб юрганимиз фоҳишада экан».

Нима-нима? «Акмалнинг хотини ой-куни етмай туғиб қӯйган экан, ӯшанга уйидагилар «бола етти ойлик бӯлиб қолди», – деб юришса, шифокорлар нима дермиш, «қанақа етти ойлик, бола ой-куни етиб туғилди» дебди. «Ҳеч қанақасига етти ойлик эмас». — Ие, қанақасига? Ахир тӯйлари бӯлганига эндигина етти ой бӯлдику.

– Унисини билмадик, – дебди шифокорлар.

Акмалдан ота-онаси келин билан тӯйдан олдин бирга яшамаганмисан, мабодо, деб сӯрашганда, Акмал хотинига ҳатто қӯлининг учини ҳам текказмаганлигини айтган. Кейин билишса ҳамма гап келинда экан.

Ҳеч ким, ҳеч нарса билмай қолади, деб ӯйлаган бӯлса керакда келинпошша?!

Тӯйдан олдин бошқа йигит билан тӯшакдош бӯлиб, ҳомиласи борлигини билмай Акмалга турмушга чиқишдан сал олдин бокиралигини ӯз қолипига келтириб олган ва ҳеч нарса бӯлмагандай эрга теккан.

Лекин кӯп ӯтмай айби юзага чиққан. Сирлари очилганда ҳам ёмон очилган. Ӯзи-ку майли, ота-онасию маҳалласини ҳам шарманда қилди. Акмалларнинг оиласига ҳам доғ тушириб кетди.

Шундай аҳволлар такрорланмаслиги учун кечаги «мактаб, коллеж ёшидаги қизларнинг бокиралиги текширилишини» эндиликда мен ҳам қӯллаб-қувватлайман. Мени тӯғри тушунасизлар, деб ӯйлайман.

Мен ҳам бокира қизга уйланишни хоҳлайман. Қайси мусулмон ундай қизларга уйланишни хоҳламайди, дейсиз?! (Бундай ҳолатлар ӯзаро келишилган ҳолда бӯлишига эътирозим йӯқ, албатта).

Балки бу нарсалар Ғарбда мумкиндир, қиз бокирами, бошқами, у нарсага эътибор берилмас.

Лекин бу бизга мутлақо тӯғри келмайди. Айтаверсак гап кӯп.

Сӯзимнинг охирини айни мақоламизга боп гап бӯлгани учун машҳур Шарқ шоири Мухтар Шахановнинг қуйидаги гаплари билан якунламоқчиман.

«Ҳурматли ёшлар, ғарб цивилизациясига ружу қӯйиб, канализациясига тушиб кетманг».

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача тажриба қуёнчаси бўламиз?!

Хат-саводим кирилл алифбосида чиққанини бахтим, деб биламан. Тажриба қуёнчасига айланган укаларим, жиянларимга ачинаман. Бу жараён ҳамон давом этиб, янги авлод -- ...

Россияда ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир хитой ресторанлари тармоғи директорининг машинасини ўғирлаб кетди

Санкт-Петербург шаҳрининг Адмиралтейский туманида полиция ходимлари чет эл фуқаросининг автомобилини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик муҳожирни қўлга олди, дея хабар ...

Тошкентда «қора» бозорда доллар 8450 сўмдан сотилмоқда

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. «Департаментнинг Тошкент ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400