Тожикистондаги АЁҚШ тармоғи раҳбарлари яна икки ой ҳибсда қолади

Душанбе шаҳридаги Фирдавсий туман суди Тожикистонда нефть маҳсулотлари етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланувчи «Умед-88» компаниясининг раҳбарларини дастлабки ҳибсда ушлаб туриш муддатини яна икки ойга узайтирди.

Компания таъсисчиси Ражабали Одинаев ва компания директори Идибек Ибрагимов шу йилнинг октябрь ойида ҳибсга олинган эди.

Ражабали Одинаевнинг адвокати Хисрав Аюби 18 декабрь куни баёнот бериб, ўзи ва мижози суд қароридан норози эканликларини ва қарор устидан шикоят қилишини билдирди. Адвокатнинг сўзларига қараганда, терговчилар компания фаолиятини текширишда давом этмоқда. Бундан аввал компания фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

«Умед-88» ОАЖ раҳбарлари Ражабали Одинаев ва Идибек Ибрагимовларга нисбатан ТР Жиноят кодексининг иккита моддаси – кредит кўринишида берилган катта миқдордаги маблағларни ўзлаштириш) ва ваколатларини оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳолда суиистеъмол қилиш бўйича жиноий иш очилган.

Терговга яқин манбанинг маълум қилишича, жиноий иш бўйича тергов якунига етмоқда, тез орада, январь ойида барча материаллар судга топширилади. Компания мол-мулки ҳатланган. Бундан аввал Ражабали Одинаевнинг қариндошлари расмийлар компания мол-мулки сотилишини тақиқлагани ҳақида маълум қилган эди.

Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон 14 октябрь куни тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда мамлакат молия вазирлиги «Умед-88» компаниясига “турли тушинарсиз йўллар билан” давлат бюджетидан 170 миллион сомонидан ортиқ маблағларни берганини танқид қилган эди. Унинг айтишича, бу маблағларни «Умед – 88» ОАЖ икки йилдан бери давлатга қайтара олмаяпти.

«Умед-88» компанияси 1996 йилда тадбиркор Ражабали Одинаев томонидан ташкил этилган. Компания Россия, Қозоғистон ва Туркманистондан ёқилғи олиб келиш билан шуғулланади. Мамлакат бўйлаб компаниянинг 70дан ортиқ АЁҚШ мавжуд эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз киришга ҳамда тергов қилинаётганлар ва маҳкумларнинг мурожаатларини олишга ҳақли бўлди. (more…)

Туркманистон президенти 26 вазирни ишдан бўшатди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳукумат таркибида катта кадрлар ўзгаришини амалга ошириб, 26 вазирни ишдан бўшатди ёки лавозимларини ўзгартирди. Бундай қарор ...

Бухорода ўқитувчилардан пахта теримида қатнашишга кафолат хати олиняпти

Садриддин Ашур/Озодлик Бухоро вилояти мактаб ўқитувчилари бу йилги пахта теримида қатнашиш учун тилхат ёзиб беришга мажбурланяпти. Бу ҳақда Озодликка хабар берган ...