Туркманистон ҳукумати “озиқ-овқат мўл-кўллиги” учун қайғурмоқда

Туркманистон расмийлари озиқовқат мўлкўллигини таъминлаш ва ички бозорни тўлдириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди, аммо мамлакат аҳолиси озиқовқат тақчилиги ва айрим озиқовқат маҳсулотларининг нархи ошиши билан тўқнаш келмоқда.

Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг устивор вазифаларига бағишланган ҳукумат мажлисида давлат раҳбари томонидан, талаб қилинадиган маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқариш ва импорт ўринини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Расмий матбуотнинг хабарига кўра, президент Гурбангули Бердимуҳамедов бу масалаларни доимий назоратга олиш мақсадида аниқ кўрсатмалар берди. Бироқ, аниқ кўрсатмаларнинг тафсилотлари ошкор қилинмади.

Айни дамда Туркманистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турлари, жумладан, ун, тухум ва кунгабоқар мойи тақчиллиги давом этмоқда. Декабрь ойи бошларида Туркманистоннинг бир қатор минтақаларида ун етишмаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Шундан сўнг декабрь бошларидан буён нон 50% га қимматлади.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик агентлиги томонидан декабрь ойи бошларида эълон қилинган Ҳисоботга кўра Туркманистонда 0,3 миллион инсон ёки мамлакат аҳолисининг 5,5 % тўйиб овқатланмайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 қирғизистон перезиденти сооронбай жээнбеков мол-мулклари  ҳақида ҳисобот берди

Қирғизистон Президент Сооронбай Жээнбеков 2017-йили 890 минг 994 сом ишлаб топган. Бу ҳақида унинг декларациясида кўрсатилган.   Бу маълумотни Қирғизистондаги махаллий ...

Испания ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратади

Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратишни кўзда тутмоқда. (more…)