Трамп: АҚШ “рақиблари” бўлмиш Россия ва Хитой билан “буюк ҳамкорлик”ка интилмоқда

Президент Дональд Трамп АҚШ миллий хавфсизлигининг янги стратегиясини эълон қилди, унда Хитой ва Россияга нисбатан кескин муносабат акс этган. Бироқ, президент Вашингтон ўзининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш билан бир вақтда жаҳондаги икки кучли давлатга нисбатан “буюк ҳамкорлик”ка интилишини билдирди.

АҚШ миллий хавфсизлигининг янги стратегиясида Хитой ва Россия “Америка ҳукуматига, унинг манфаатлари ва таъсирига Америка хавфсизлиги ва фаровонлигини заифлаштириш орқали таҳдид солиши”дан огоҳлантирилади. Трамп миллий хавфсизликни таъминлашнинг бош омили иқтисодий фаровонлик эканини маълум қилди.

“Биз мусобақанинг янги даврига қадам қўйдик”, дея баёнот берди Дональд Трамп. “Чегарасиз давлат – бу давлат эмас. Жангда ғолиб бўлмайдиган давлат ўзини ҳимоя қила олмайди”, дея таъкидлади АҚШ президенти. “Америка – яна ўйинда, ва Америка ғолиб бўлишни истайди”, дея эълон қилди Трамп.

Трамп шунингдек, Ироқ ва Сурияда “Ислом давлати” (ИД)га қарши кураш олиб бораётган АҚШ бошчилигида коалицияга юқори баҳо берди ва Покистон экстремизмга қарши кескин кураш олиб бориши лозимлигини таъкидлади.

Оқ уй раҳбари Теҳроннинг ядровий ҳиссиётларини жиловлаш мақсадида Эрон ва жаҳоннинг йирик мамлакатлари ўртасида эришилган келишувларга, шунингдек, иқлим ўзгаришларига бағишланган 2015 йилги Париж Битими борасидаги ўзининг аввалги муносабатларини такрорлади. Маълумки, Трамп маъмурияти Париж битимидан чиқиш борасида эълон қилган эди.

Россия ТИВ Вашингтон томонидан Россия АҚШ рақиблари сифатида талқин қилиниши ташвиш билан кутиб олингани борасида баёнот берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқаро consumers international ташкилотининг аъзоси

Ўзбекистоннинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ташкилоти - Consumers Internationalнинг тўлақонли аъзоси бўлди. ...

Андижонда икки кун олдин йўқолган банкирнинг жасади сойдан топилди

"Ҳамкорбанк"нинг Андижон вилоят, Жалақудуқ туман бўлими ходими, 28 яшар Фазлиддин Қосимовнинг жасади 11 март куни қўшни туман ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан топилди. ...

Эрон президенти исроилни огоҳлантирди

Эрон президенти Иброҳим Раиси мамлакатнинг қуролли кучларининг 18-апрелдаги йиллик ҳарбий парадида Исроилни огоҳлантирди. Агар Исроил Эронга қарши қандайдир бир ҳарақат ...