Дональд Трамп Мирзиёевни Америкага таклиф қилди

Президент Мирзиёев ўзининг ғарб давлатларига илк расмий ташрифини Америкага амалга ошириши мумкин. Дональд Трамп телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон Президентини Америкага расмий ташриф билан келишга таклиф қилган.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

“Ўзбекистон 24” каналининг маълум қилишича, 19 декабр куни расмий Вашингтон ташаббуси билан Шавкат Мирзиёев ва Америка Президенти Дональд Трамп ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган.

Давлат раҳбарлари Америка-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисида суҳбатлашган.

“Икки давлат раҳбарларининг май ойида Ар-Риёд ва сентябр ойида Нью Йоркда учрашуви сиёсат, хавфсизлик, савдо, инвестиция, молия, технологик ва маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувларда фаолликка сабаб бўлди”, дейилади хабарди.

Президент Дональд Трамп Мирзиёевни Америкага расмий ташриф билан келишга таклиф этган.

Ўзбекистон ва Америка ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йили ўрнатилган.

2006 йили Ислом Каримов Америкага ташриф буюриб, ўша вақтадги Президент Билл Клинтон билан учрашган.

Ўзбекистон ва Америка муносабатлари 2005 йилгача яхши ривожланган. Бироқ Ғарб давлатлари Андижон қирғинини халқаро коммисия томонидан текширилишини талаб қилиши ушбу илиқ муносабатларга чек қўйди.

Хонободдаги АҚШ ҳарбий базаси ёпилди. Мамлакатнинг бир қанча нодавлат ташкилотлари Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбурланди.

Янги Президент Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатда минтақа давлатлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкори бўлиб қолишини таъкидлаган.

Шундай бўлса-да, Мирзиёев ҳукумати Ғарб билан яқинлашиши сари қадамлар қўяётгани кузатилади.

Президент Мирзиёевнинг Америкага таклиф этилиши ушбу ҳаракатларнинг самараси сифатида кўрилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бишкек ва ўшда ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтади

Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги xабарига кўра, 6 октябрь куни Бишкекда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланади. (more…)

Ўзбекистон ҳукумати facebookка тўсиқ қўйганини рад этмоқда

Халқаро телекоммуникация тармоқларига уланишни назорат қилувчи ва интернет соҳасида монополиячи ҳисобланган "Ўзбектелеком" ширкати Facebook ижтимоий тармоғидаги узилишларга ...

Уй ҳайвонлари учун паспорт: нега, қандай ва қачон?

Уй ҳайвонларини паспортлаштириш ҳақида анча гап-сўзлар бўлди. Адлия вазирлиги бу мавзуга аниқлик киритди.  Ҳайвонларни идентификация қилиш ўзи нима? Биркалаш, тамғалаш, ...